Ivan Davidovich Chumakov
Чумаков Иван Давидович (1906. 17.4, Қозоғистон, ҳозирги Жамбул вилояти — 1981.21.12, Тошкент) — геологияразведка техникаси соҳасидаги олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1966), техника фанлари доктори (1963), профессор (1969). Ўрта Осиё университети физикаматематика факултетининг геология бўлимини тугатган (1930). Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда геология бошқармаларида ишлаган. Ўрта Осиё Геология ва минерал хом ашё илмий тадқиқот институтида директор ўринбосари (195762), 1962-йилдан шу интда разведка техникаси ишлари раҳбари. Асосий илмий йўналиши тоғли шароитларда конларни разведка қилиш техникаси ва технологияси бўлиб, уни ташкил этишнинг рационал усулларини ишлаб чиққан.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |