Марям Ихтиёрова (1939-йил 21-апрел, Хоразм вилояти, Янгибозор тумани; 2022-йил 22-март, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). 1959-йилдан Муқимий театрининг актрисаси. Энг яхши роллари: Муҳаббат („Икки билагузук“), Нурсулув („Жон қизлар“), Каромат („Тошболта ошиқ“), Ҳалима („Ҳалима“), Обидахон („Муқимий“), Холисхон („Холисхон“), Менгли („Маҳтумқули“), Жумагул („Қорақалпоқ қизи“), Хонума („Хонума хоним“), Райҳона („Тўйдан олдин томоша“), Қутлуғнигор („Ҳар кимки жафо қилса“), Омина („Иброҳим Алайҳиссалом таваллудлари“), Зубайра („Куёвлар конкурси“), Қайнона („Супер қайнона“) ва бошқалар. „Кўнгил кўчалари“ видеофилмидаги Гулсанам роли билан янада элга танилди. Ихтиёрова лирик ва характерли роллар устаси, ҳажвий ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Самимият, ҳаётий талқин, саҳна ҳаракатларининг аниқлиги Ихтиёрова ижодига хос[1].

Марям Ихтиёрова
Таваллуди 21-апрел 1939-йил
Вафоти 22-март 2022-йил(2022-03-22)
(82 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1959 – 2022
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил