Яман тоғлари, Жабал - Арабистон ярим оролнинг жануби-ғарбий қисмидаги тоғлар, Яман Республикаси ва Саудия Арабистони ҳудудида. Шимоли-ғарбдан жануби-шарққа 500 км масофага чўзилган. Энг баланд жойи 3600 м. Кристалл ва вулканли жинслардан тузилган палахсали ясси чўққили массивлардан иборат. Сўнган вулканлар бор. Яман тоғлари чуқур водийлар билан кесилган. Ён бағирлари Қизил денгиз ва Адан қўлтиғига тик тушади, шимоли-шарқда Руб улХоли чўли томон пасайиб боради. Қуруқ дашт, чўл ўсимликлари ўсади. Вақтинча оқар сувлар ва дарё водийларида бутазорлар бор.

Манбалар