Жала – шиддат билан ёғадиган қисқа муддатли атмосфера ёғини; кучли ёмғир. Баъзан, ҳўл қор, қор учқунлари аралаш ёғади. Ж.нинг ёғиш жадаллиги ҳар соатда 100 мм гача етади. Ж. булутдан эмас, балки атмосферадаги совуқ фронтда (қаранг Атмосфера фронтлари) жойлашган нобарқарор ҳаво массаларидан ёки конвексия натижасида ёғади. Халқ ҳўжалигига, айниқса қишлоқ ҳўжалигига зарар етказиши, сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил