Жамшид Искандеров ёки Жамшид Искандаров 1993-йили 16-октябрда Урганч шаҳрида туғилган. Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнайди, ампуласи ярим ҳимоячи. У ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2013, АФC Осиё кубоги 2015 саралаш босқичида ҳамда АФC Осиё кубоги 2015 каби йирик футбол мусобақаларида ўйнаган[1][2].

Жамшид Искандеров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жамшид Маҳмудович Искандеров
Таваллуд санаси 1993-йил 16-октябр (1993-10-16) (33 ёш)
Таваллуд жойи Урганч Ўзбекистон
Бўйи 1.68 м (5 фт 6 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2012 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011 Динамо Самарқанд 2 (0)
2012—2018 Пахтакор 126 (20)
2019—2020 Локомотив 26 (6)
2020—2021 Сеонгнам ФC 46 (2)
2022—2024 Навбаҳор 77 (18)
2025— Нефтчи 37 (9)
Миллий терма жамоа‡
2010—2013 Ўзбекистон У-20 13 (2)
2013—2015 Ўзбекистон У-23 8 (2)
2014— Ўзбекистон 43 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 29-апрел учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2025-йил 18-ноябр учун)

Фаолияти

Клуб

Жамшид 2011-йилнинг 28-майида Ўзбекистон олий лигасидаги илк дебютини Самарқанднинг Динамо футбол клуби таркибида бошлаган, ўшанда Самарқанд Динамо клуби Зарафшоннинг Қизилқум клубига қарши кечган ўйинида 57-дақиқада майдонга тушган эди.[3] 2011-йилдан бошлаб у Пахтакор таркибига қўшилди. 2014-йилда у май ва октябр ойларининг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

2015-йилнинг 6-мартида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2014-йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди[4] Ўша йили „Пахтакор“ни асосий футболчисига айланди ва мавсумда яна битта ўйин ўтказди. Кейинги мавсум деярли майдонга тушмаганига қарамай, клубга биринчи Ўзбекистон чемпионлигини олиб келди. 2013-йилдан буён „Пахтакор“нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. 2014 ва 2015-йилги Олий лигада „Пахтакор“ жамоасининг чемпионлигидаги бош ижодкорлардан бири эди[5]

2018-йилги мавсум сўнггида Пахтакор жамоаси билан ўзаро шартномаси якунланди[6] ва 2019-йил мавсум бошида Тошкентнинг бошқа бир гигат клубларидан бири „Локомотив“ клубига ўтган.[7] Бир мавсум давомида "Темирйўлчилар сафида ҳаракат қилган Искандаров 2020-йилги мавсум бошида легионер айланди ва Корея олий двизиони вакили „Сеонгам ФC“ клубига ўтди.[8][9][10] Жанубий корея чемпионатида икки мавсум давомида анча муваффақиятли ҳаракат қилди. 2022-йилги мавсум бошида собиқ устози Самвел Бабаян таклифига кўра Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади ва лочинлар сафига ўтди.[11] Дастлабки мавсумидаёқ жамоаси билан катта муваффақиятларга эришди, жамоанинг иккинчи тўпурари, Ўзбекистон Кубоги финалчиси, Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи ўрин ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди ва 2022-йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланди.[12]

Терма жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги илк дебют учрашувини 2013-йили 6-сентябрда 2014-йилги жаҳон чемпионати учун кечган саралаш босқичи доирасида Иордания термасига қарши ўйнаган. 2015-йилги Осиё кубогида терма жамоа сафида 3 та учрашувда майдонга тушган. Жамшид Ўзбекистон терма жамоасига чақирилгунга қадар Ўзбекистон ёшлар ва ёшлар терма жамоасида ҳам тўп тепган[13].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[14].

Фаолият статистикаси

Клуб

2026-йил 22-апрел[15]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Динамо (Самарқанд) 2011 Ўзбекистон Суперлигаси 2 0 — — — — 2 0
Пахтакор 2011 Ўзбекистон Суперлигаси 1 0 — — — — 1 0
2012 4 1 — — — — 4 1
2013 21 1 2 0 — 5[изоҳ 1] 1 — 28 2
2014 25 6 6 1 — — — 25 6
2015 11 0 2 0 — 4[изоҳ 1] 0 1[изоҳ 2] 0 15 0
2016 21 6 ? ? — 3[изоҳ 1] 0 1 0 25 6
2017 21 2 3 0 — 2[изоҳ 1] 0 — 26 2
2018 22 2 4 0 — 1 0 — 27 2
Жами 126 18 7 1 — 15 1 2 0 150 19
Локомотив 2019 Ўзбекистон Суперлигаси 26 6 1 0 — 6 1 1 0 34 2
Сеонгам ФC 2020 К лига 21 0 3 0 — — — 24 0
2021 25 1 2 0 — — — 27 1
Жами 46 1 5 0 — — — 51 1
Навбаҳор 2022 Ўзбекистон Суперлигаси 26 7 7 4 — — — 33 11
2023 26 4 5 1 — 9 2 — 40 7
2024 25 7 6 0 — — 31 7
Жами 77 18 18 5 — 9 2 — 104 25
Нефтчи 2025 Ўзбекистон Суперлигаси 29 7 3 0 — — — 32 7
2026 8 2 — — — 1 0 9 2
Жами 37 9 3 0 — — 1 0 41 9
Умумий фаолият статистикаси 306 52 34 5 0 0 30 4 4 0 374 61
  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Аппеаранcес анд гоалс ин тҳе АФC Чампионс Леагуэ
  2. ↑ Аппеаранcес анд гоалс ин тҳе Казакҳстан Супер Cуп

Ютуқлари

Клуб

Пахтакор
Локомотив
Навбаҳор
Нефтчи

Шахсий

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[17].

Манбалар

  1. ↑ Эуроспорт Профиле
  2. ↑ ЭСПНФC профиле
  3. ↑ „Қизилқум вс. Динамо Самарқанд 2-1“. соccерwай. Қаралди: 2011-йил 28-май.
  4. ↑ „«Энг яхши мураббий» – Самвел Бабаян, «Энг яхши футболчи» - Одил Аҳмедов“. уфф.уз (6-март 2015-йил). 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. „архив нусхаси“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-март 2015-йил.
  5. ↑ „Осиё бой берган “Мессилар" (1991—1996)“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  6. ↑ „Игорь Сергеев ва Жамшид Искандеров "Пахтакор"дан кетди“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  7. ↑ „"Локомотив" Жамшид Искандеровнинг трансферини эълон қилди“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  8. ↑ „Расман: Жамшид Искандеров Ж.Корея юқори дивизиони жамоасига ўтди“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  9. ↑ „Жамшид Искандеров "Сеонгнам"да“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  10. ↑ „Жамшид Искандеров "Сеонгнам"дан кетмайди“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  11. ↑ „Жамшид Искандеров – “Навбаҳор” футболчиси!“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  12. ↑ „"Энг зўр-2022". Йил мураббийи ва футболчиси номи аниқ бўлди“. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  13. ↑ „Матч репорт“. 13-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-январ 2015-йил.
  14. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  15. ↑ Жамшид Искандеров Соccерwай сайтида
  16. ↑ „Йилнинг энг яхши футболчиси. Искандеров Шомуродовдан неча балл кўп олди?“. 2022-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-феврал 2023-йил.
  17. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар