Janine Chamot
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Жанине Чамот (1983-йил 4-февралда туғилган) — швейсариялик футболчи. Швейсария миллий лигасининг ЙБ Фрауэн жамоаси ва Швейсария аёллар терма жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Жанине Чамот | ||
| Таваллуд санаси | 1983-йил 4-феврал | ||
| Таваллуд жойи | Морренс, Швейсария | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | ЙБ Фрауэн | ||
| Рақами | 1 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1993-1997 | ФC Кöниз | ||
| 1997-1998 | ФФC Берн | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1998-1999 | ФФC Берн ИИ (1. Лига) | ||
| 2000-2009 | ФФC Берн (НЛА) | ||
| 2009- | ЙБ Фрауэн | ||
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| 1999-2002 | Швейсария У19 | абоут 40 | (0) |
| 2002-2008 | Швейсария | 4 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (16 новембер 2011, 24:00 (утc) учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (31 деcембер 2008, 24:00 (утc) учун) | |||
Шахсий ҳаёти
Швейцариянинг Морренс шаҳрида туғилган Жанине Астрид ва Жан-Пол Чамотнинг қизи. Унинг битта синглиси бор. Унинг синглиси ёшлик даврларида сотувчи бўлиб ишлаган ва ҳозирда харидлар бўйича менежер бўлиб ишлайди[1].
Жамоалардаги фаолияти
Чамот футболдаги фаолиятини 1993-йилда ФC Кöниз жамоасида бошлаган. 1997-йилда у Берн ФФCнинг ёшлар ва ёш аёллар жамоасига ўтади. Ушбу клуб таркибида 1-ўринбосарлар жамоасида ўйнайди. Икки йил ичида у НЛАдаги асосий жамоага ўтади. Чамот 1999-2000 ва 2000-2001-йилги мавсумларда Берн ФФC жамоаси таркибида тўп суради[2]. 2009-йилдан бошлаб Берн ФФC БСC Ёунг Бойс Бетриэбс АГ, БСC Ёунг Бойс холдинги таркибига киритилади ва ўшандан бери жамоа НЛАда ЙБ Фрауэн номи билан қатнашади. 2010-йилда Чамот аёллар ўртасида йилнинг энг яхши дарвозабони унвонига сазовор бўлади[3]. Жамоа 2010/2011-йилги мавсум якунида Швейсария чемпионлигини қўлга киритади.
Халқаро фаолияти
Жанине Чамот 1996-1999-йиллар оралиғида 16 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоасида ўйнаган. У Швейсария У-19 терма жамоасида ёшлар миқёсида ўйнаб, 2000-йил 10-июлда УЭФА У-18 Европа чемпионати саралашининг биринчи босқичида Фарер ороллари У-19 терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган ва у жамоаси билан ўз уйида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган[4]. 2002 ва 2008-йиллар оралиғида Чамот Швейсария терма жамоасида сафида тўртта ўйин ўтказган. Лекин у асосий таркиб дарвозабони эмас, балки асосий дарвозабон Мариса Бруннердан кейинги захира дарвозабони бўлган.
Ютуқлари
- Швейсария миллий чемпиони : ФФC Берн билан 2000, 2001, ЙБ Фрауэн билан 2011-йил
- Швейсария аёллар кубоги ғолиби : ФФC Берн билан 2000, 2001-йиллар
- Швейсария аёллар кубоги финалчиси : 2002, 2003, 2008, 2010, 2011-йиллар
- Швейсария аёллари орасида йилнинг энг яхши дарвозабони: 2010-йил
Манбалар
- ↑ „Жанине Чамот“ (де). БСC Ёунг Бойс (2011). 2011-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-ноябр.
- ↑ „Берз зиттерте, обwоҳл Чамот диэ Партиэ дер Саисон спиэлте“ (де). бз онлине (2001). Қаралди: 2001-йил 12-июн.
- ↑ „Диэ бестен Спиэлериннен дес Жаҳрес синд прäмиэрт“ (де). фрауэнфуссбаллмагазин.ч (2010). 2010-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-ноябр.
- ↑ „Жанине Чамот Фигурес анд фаcц“ (де). уэфа.cом (2011). Қаралди: 2011-йил 16-ноябр.[сайт ишламайди]