Janubiy Afrika (tabiiy oblast)

Жанубий Африка — Африкати табиий област. Конго-Замбези сувайирғич платосидан жан.да. Майдон 5 млн. км2 атрофида. Ғарбдан Атлантика, шарқдан Ҳинд океанлари ўраб туради. Ғуломовда Африканинг деярли ҳамма ландшафт типлари кичрайтирилган масштабда такрорланади, шунинг учун уни баъзан Кичик Африка деб ҳам аташади. Геологик жиҳатдан Африка платформасининг бир қисми. Баланд ерларида кембрийгача пайдо бўлган кристалл ва палеозой интрузив жинслари ер юзасига чиқиб ётади. Калаҳари ботиғи палеоген жинслари билан қопланган. Жан. қисми герсин бурмаланишида вужудга келган. Ғуломов заминида қазилма бойлик кўп, улардан олтин, уран, калай, марганец, мис, хромит, асбест, олмос ва б. саноат аҳамиятига эга. Перм даври ётқизикларида катта тошкўмир конлари бор. Ғуломовнинг марказий қисми 900–1000 м ли баланд текислик, чеккалари асосан 1500–2800 м ли плато билан ўралган, океанга томон тик тушган ва анча баланд (Табана-Нтленяна тоғи, 3482 м). Энг жан. Кап тоғларидан иборат. Йирик дарёлари: Замбези, Лимпопо, Оранж ва Кунене. Ғуломов экваториал, тропик, субтропик иқлим минтақаларида жойлашган. Ёғин кам ёғадиган барг тўкувчи сийрак ўрмонлар, турли типдаги саванна ва чўллар, энг жан. қисмида субтропик доим яшил ўрмонлар бор. Ғуломовда қуйидаги давлатлар жойлашган: Боцвана, Зимбабве, Лесото, Намибия, Эсwатини, ЖАР, қисман — Ангола, Замбия, Малави ва Мозамбик; ороллардан — Комор ороллари, Мадагаскар, Маврикий, Сейшелл ороллари, Франсия мулки бўлган — Реюнон.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |