Жанубий Шетланд ороллари (инг. Соутҳ Шетланд Исландс) — Антарктида ороллари гуруҳига тегишли ороллар гуруҳи бо'либ, ҳудуднинг умумий ҳажми 3,687 км2. Ороллар Антарктида ярим оролидан 120 километр шимолда, Жанубий Оркней оролларининг энг яқин нуқтасидан 430 ва 900 километр жануби-г'арбда жойлашган.[1] 1959-йилги Антарктика шартномасига ко'ра, ороллар суверенитети шартномани имзоловчи томонлар томонидан тан ҳам олинмаган, инкор ҳам этилмаган ва бу ҳар қандай имзоловчининг ҳарбий бо'лмаган мақсадда фойдаланиши учун очиқ.

Жанубий Шетланд ороллари
География
Майдони 3,687 км2 км2
Денгиз сатҳидан баландлиги 2,105 м м.
Энг баланд нуқтаси Фостер тог'и
Ма'мурият
Минтақа Антарктида
Демография
Аҳолиси 500
Қо'шимча ма'лумот

Ороллар 1908-йилда Бирлашган Қироллик томонидан, 1962-йилдан эса Британия Антарктида ҳудуди бир қисми сифатида да'во қилинган. Ороллар шунингдек Чили (1940-йилдан бери Антáртиcа Чилена вилоятининг бир қисми сифатида) ва Аргентина ҳукуматлари (1943-йилдан бери Аргентина Антарктидаси, Тиэрра дел Фуэго вилоятининг бир қисми сифатида) да'во қилинган.

Оролларда бир неча мамлакалтарнинг тадқиқот стансиялари жойлашган бо'либ, уларнинг ко'пчилиги Қирол Георге оролида жойлашган ва оролдаги асосий аэродром Чили ҳукуматига тегишли Эдуардо Фреи стансиясида жойлашган.

Тарихи

Ороллар британ денгизчиси Wиллиам Смитҳ томонидан Wиллиам кемаси сафари пайтида 1819-йилда кашф этилган. Голланд денгизчиси Дирcк Геррицз 1599-йилда ва испан адмирали Габриэл де Cастилла 1603-йилда оролларни ко'рган бо'лиши, ёки Шимолий Америкалик тюлен овловчилари Смитҳдан олдин оролларга ташриф буюрган бо'лиши эҳтимоли бо'лсада, бу да'воларни тасдиқлаш учун манбалар етарли эмас. Смитҳнинг кашфиёти эса, аксинча, батафсил ёритилган ва шунчаки географик кашфиёт бо'лишдан ташқари ко'плаб воқеалар ривожига бошланг'ич нуқта сифатида хизмат қилган.[2]

Жанубий Шетланд оролларининг Антарктидага нисбатан жойлашуви

Чилилик олимлар Америкалик ҳиндулар оролларга ташриф буюришганини да'во қилишган ва бунга асос сифатида Қирол Георге оролидаги Адмираллик ко'рфази ҳамда Греэнwич оролидаги Кашфиёт ко'рфази сувлари остида о'тказилган тадқиқотда топилган тош топилмаларни келтиришган[3] бо'лсада, кейинчалик бу топилмалар — икки камон о'қи учлари — тадқиқот жойига сун'ий жойлаштирилгани аниқланди.[4] 1818-йилда Жуан Педро де Агуирре Буэнос Айресдаги ҳукуматдан "Жанубий қутб яқинидаги ба'зи оролларда" тюленлар овлаш базаси барпо этиш учун рухсат олади.[5]

Wиллиамс Поинт, 1819-йилда Wиллиам Смитҳ томонидан кашф этилган.

Британ савдо бриги Wиллиам капитани Wиллиам Смитҳ Ҳорн бурунидан Чилидаги Валпараíсо порти томон ё'лидан четга чиқиб кетади ва 1819-йил 19-феврал куни Ливингстон оролининг шимоли-шарқий бурчаги бо'лмиш Wиллиамс Поинтни ко'ради. Шундай қилиб, Ливингстон ороли 60° жанубий кенгликдан жанубда кашф этилган энг дастлабки ер бо'лди. Смитҳ кейинчалик Жанубий Шетланд оролларига яна ташриф буюрди ва 1819-йил 16-октябрда Қирол Георге оролига тушиб, оролларни Британия мулки деб э'лон қилди.

Георге Поwелл томонидан 1822-йилда ишланган Жанубий Шетланд ороллари харитаси. Пастда, о'нг бурчакда ё'қолувчи оролни ко'риш мумкин.

Орада испан ҳарбий-денгиз флотига тегишли кема Сан Телмо 1819-йил сентябрида Драке бўғозидан о'таётган пайтда чо'киб, кема қолдиқлари кейинчалик тюлен овловчилари томонидан Ливингстон оролининг шимолий қирг'оқларидан топилган. Сан Телмо экипажи ва кема бортида бо'лган бригадир Росендо Порлиэр қо'мондонлигидаги аскарлар (жами 644 киши) Антарктидага қадам қо'йган биринчи инсонлар сифатида тарихда қолган.[6]

1819-йил декабрдан 1820-йил январига қадар Британия Қироллик денгиз флоти Лейтенанти Эдwард Брансфиэлд Wиллиам кемасидан туриб оролларни о'лчайди ва хариталаштиради.

1819-йил 15-ноябрида Валпараíсодаги Америка Қўшма Штатлари агенти Жеремй Робинсон АҚШ Давлат котиби Жоҳн Қуинcй Адамсни Смитҳнинг кашфиётидан ҳамда Брансфиэлд томонидан экспедиция уюштирилаётганидан бохабар қилади ва "янги бойлик, қудрат ва фаровонлик манбаси бо'лувчи, қолаверса илм-фан учун ҳам фойдали бо'лган" операция учун ҳарбий флот кемаларидан бирини жо'натишини со'райди.

Ташландиқ норвег кит овловчилари қайиг'и, Яримой ороли.

Оролларнинг кашф этилиши британ ва америкалик тюлен овловчиларини о'зига жалб қилди. Ҳудудда ов қилган биринчи тюлен овловчи кема Буэнос Айресдаги британ савдогарларига тегишли Эспирито Санто бриги эди. Кема Ливингстон ороли яқинидаги Раггед оролига келиб то'хтади ва кема экипажи оролга 1819-йил Мавлуд кунида тушади ва оролларни қирол Георге ИИИ мулки деб э'лон қилади. Саёҳат давомидаги воқеалар ҳикояси бриг командири Жосепҳ Ҳерринг томонидан Империал Магазине нашрининг 1820-йил июл сонида босиб чиқарилади. Эспирито Сантодан кейин оролга қадам қо'йган кема капитан Жамес Шеффиэлд (капитан о'ринбосари Натҳаниэл Палмер) қо'ли остидаги Америка бриги Ҳерсилиа бо'либ, бриг Фалкланд оролларидан ё'лга чиқади ва Жанубий Шетланд оролларида тюлен овлаган биринчи АҚСҲ кемаси бо'лди.

Онгал чо'ққиси, Тангра тог'лари

Антарктидада биринчи бора қишлаб қолган инсонлар ҳам айнан Жанубий Шетланд оролларида қишлаб қолган бо'либ, 1820-1821-йиллар мавсуми якунида Лорд Мелвилле кемаси бортидаги 11 британиялик Қирол Георге оролини тарк эта олмайди ва кейинги мавсум бошида қутқарилишларини кутиб, қишни оролда о'тказишади. Антарктида қит'асини денгиз орқали айланиб чиқишга муваффақ бо'лган, Фабиан вон Беллингшаусен ва Михаил Лазарев бошчилигидаги Рус Антарктик Экспедицияси 1821-йил январида Жанубий Шетланд оролларига етиб келади. Оролларни о'лчаб, номлаб чиққан руслар ҳам Қирол Георге оролига, ҳам Мордвинов оролига (Фил ороли) қадам қо'йишади. Деcептион ороли ва Ливингстон ороллари оралиг'ида сузаётганда Беллингшаусен ҳузурига Америка бриги командири Натҳаниэл Палмер ташриф буюради ва унга ҳудудда сузиб юрган о'нлаб Америка ва Британия кемаларининг фаолиятлари ҳақида со'злаб беради.

Бироз муддат ороллар "Янги Жанубий Британия" деб аталади ва тезда бу ном "Жанубий Шетланд ороллари" (Шотландия шимолидаги Шетланд ороллари номи билан) деб о'згартирилади. Бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда Жанубий Шетланд ороллари номи қабул қилинган. Икки орол то'пламлари Экватордан деярли бир хил масофада жойлашган бо'либ, 60° Шимолий кенгликда жойлашган (Шотландиядаги) Шетленд ороллари Гулфстреам оқими туфайли илиқ бо'лса, Жанубий Шетланд ороллари иқлими анча совуқроқдир.

Рениэр Поинт

Оролларда ХИХ аср ҳамда ХХ аср бошларида тюлен ва кит овланган. Тюлен овлаш 1820-йилдан 1908-йилгача давом этган бо'либ, бу муддат давомида оролларга 198 та кема ташриф буюргани қайд этилган.[7] Ушбу кемалардан 12 таси ҳалокатга учраган. Тюлен овчилиги давридан қолган қолдиқлар қаторида темир туваклар, хароба кулбалар ва турли-туман ёзувлар мавжуд.

1908-йилдан бошлаб ороллар Фалкланд ороллари ҳудудларининг бир қисми сифатида бошқарилган. Лекин оролларда фақат 1944-йилда илмий-тадқиқот стансияси барпо этилиши билан мунтазам равишда инсон истиқомати бошланган. Архипелаг, унинг яқинидаги Антарктида ярим ороли ҳамда Жанубий Георгиа ороли жанубий ёз ойларида тобора туристлар гавжум манзилгоҳга айланиб бормоқда.

Географияси

Ороллар гуруҳи сифатида Жанубий Шетланд ороллари координатаси қуйидагича: 62°0′С 58°0′W / 62.000°С 58.000°W / -62.000; -58.000. Ороллар Фалкланд оролларидан 940 км жанубда, Антарктида қит'асининг энг яқин нуқтаси — Граҳам еридан 93 км (Деcептион ороли) ва 269 км (Cларенcе ороли) шимоли-г'арб ва шимолда жойлашган.

Жанубий Шетланд ороллари ва Антарктида ярим ороли. Халқаро космик стансиядан олинган сурат

Жанубий Шетланд ороллари 11 йирик орол ва бир неча кичик ороллардан иборат бо'либ, оролларнинг жами ҳудуди ҳажми 3,687 км2 ни ташкил қилади. Ороллар юзасининг 80-90 % қисми абадий музлик билан қопланган.

Ороллар г'арби-жануби-г'арбидаги Смитҳ ороли ва Лоw оролидан шарқ-шимоли-шарққа Фил ороли ва Cларенcе ороли томон 450 км га чо'зилган.

Вулқонлар

Оролларда Тўртламчи даврида фаол бо'лган вулқонлар мавжуд. Бу вулқонларнинг келиб чиқиши Брансфиэлд рифти тектоникаси билан бог'лиқ. Ма'лум вулқонлар, г'арбдан шарққа қараб: Саил қояси, Деcептион ороли, Резен тепалиги, Глеанер тепалиги, Инотт Поинт. Пингвин ороли, Мелвилле чо'ққиси ва Бридгеман ороли.[8] Вулқон қояларининг ко'пчилиги базалт ва базалт андеситидан иборат.[8]

Ороллардаги То'ртламчи давр вулқон чиқиндилари таркибида Антарктида ярим оролидаги Ларсен рифти билан солиштирганда потассий ва содий камроқ ва ниобий/иттрий консентрациялари ҳам пастроқ.[8]

Иқлими

Map
Жанубий Шетланд ороллари Антарктида ярим оролидан 120 км шимолда жойлашган.

Ороллар экватордан худди шимолий Атлантика океанидаги Фароэ ороллари каби масофада жойлашган бо'лсада, уларнинг Антарктидага яқинлиги иқлимнинг совуқлигига сабаб бо'лади. Оролларни о'раб турувчи денгиз апрел бошидан декабр бошигача муз билан қопланади ва ороллардаги о'ртача ойлик ҳаво ҳарорати йилига саккиз ой давомида (апрел-ноябр) 0 °C дан паст бо'лади.

Иссиқ вулқонли ванна. Порт Фостер, Деcептион ороли. Орқа фонда МВ Эхплорер кемаси

Со'нгги йиллар давомида оролдаги глейшерлар сезиларли даражада қисқарган бо'лсада, ороллар ёз ойларида ҳам 80 % музлик даражасини сақлаб келмоқда.

Ороллар иқлими йил давомида нам ва булутли. Барча фаслларда кучли г'арб шамоли эсиб туради. Қиш охири ва баҳорда жанубдан жуда совуқ иқлим келган пайтларда қуёшли кунлар кузатилади. О'ртача ёзги ҳаво ҳарорати 1.5 °C, қишда эса о'ртача ҳарорат −5 °C. Океан та'сирида ёз ойларида ҳаво ҳарорати паст бо'либ, қишда қит'адаги каби ҳарорат пасайиб кетмайди.[9]

Флора ва фауна

Девилс Поинт, Берс яримороли
Денгиз фили, Ҳаннаҳ Поинт

Қаттиқ иқлим шароитларига қарамасдан, оролларда о'симликлар мавжуд ва ороллар Жанубий Георгия ва Жанубий Сандwич ороллари, Жанубий Оркней ороллари ҳамда Боувет ороли билан биргаликда тундра экоминтақасини ташкил қилади. Бу оролларнинг барчаси Антарктида конвергенсияси чизиг'идан жанубда жойлашган. Бу ҳудудларда мохлар, лишайниклар ва сув о'тларидан иборат тундра флораси мавжуд. Оролларни о'раб турувчи сувларда турли денгиз қушлари, пингвинлар ва тюленлар ов қилади.

Ороллар

Шимолдан жанубга қараб, Жанубий Шетланд оролларидаги йирик ва ба'зи кичик ороллар номлари қуйида:

Ливингстон, Греэнwич, Роберт, Сноу ва Смитҳ оролларининг топографик харитаси

Тадқиқот стансиялари

Оролларда бир нечта давлатларнинг илмий-тадқиқот стансиялари мавжуд:

Ст. Климент Оҳридски базаси (Болгария)
Cамп Берс (Халқаро дала лагери)

Дала лагерлари

Симон Беауфортнинг Киллинг Шип романи воқеалар ривожи харитаси

Адабиёт ва сан'атда акс этиши

Шунингдек қаранг

Манбалар

  1. ↑ "Соутҳ Шетланд Исландс" (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-06-07 санасида архивланган). Нортҳ Дакота Стате Университй.
  2. ↑ Иванов, Л. Генерал Геограпҳй анд Ҳисторй оф Ливингстон Исланд, Булгариан Антарcтиc Ресеарч: А Сйнтҳесис C. Пимпирев, Н. Чипев: . Софиа: Ст. Климент Оҳридски Университй Пресс, 2015 — 17–28-бет. ИСБН 978-954-07-3939-7. 
  3. ↑ Ҳаттерслей-Смитҳ, Г (Жуне 1983). „Фуэгиан Индианс ин тҳе Фалкланд Исландс“. Полар Реcорд. 21-жилд, № 135. Cамбридге Университй Пресс. 605–606-бет. дои:10.1017/С003224740002204Х. ИССН 0032-2474.
  4. ↑ Гриффитҳс, Том. Слиcинг тҳе Силенcе: Воягинг то Антарcтиcа. Ҳарвард Университй Пресс — 344–345-бет. ИСБН 978-0674026339. 
  5. ↑ "Диреccиóн Наcионал дел Антáртиcо | Министерио де Релаcионес Эхтериорес, Cомерcио Интернаcионал й Cулто". cанcиллериа.гоб.ар.
  6. ↑ Мартинез-Баҳамонде, Рафаэл. Эл навио Сан Телмо: Лос Примерос эн писар ла Антартида. Уна репараcиóн ҳистóриcа (Испанча). Университй оф тҳе Басқуэ Cоунтрй – Эсcуэла де Ингениэрíа де Билбао, 2019. 
  7. ↑ Ҳисториcал Антарcтиc сеалинг индустрй Р.К. Ҳеадланд: . Сcотт Полар Ресеарч Институте (Cамбридге Университй), 2018 — 168-бет. ИСБН 978-0-901021-26-7. 
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Краус, Стефан; Курбатов, Андреи; Ятес, Мартин (2013). „Геочемиcал сигнатурес оф тепҳрас фром Қуатернарй Антарcтиc Пенинсула волcаноэс“. Андеан Геологй. 1-жилд, № 40. 1–40-бет. дои:10.5027/андгеоВ40н1-а01.
  9. ↑ ГҲCН Cлимате дата, ГИСС дата публиcатионс, период 1978-2007
  10. ↑ Беауфорт, Симон (тахаллус); Cруwйс, Элизабетҳ; Риффенбургҳ, Беау. Тҳе Киллинг Шип. Суттон, Суррей, УК: Северн Ҳоусе Публишерс — 1–224-бет. ИСБН 978-0-7278-8639-2. 
  11. ↑ Сусанна Грегорй - бу муаллиф Элизабетҳ Cруwйснинг тахаллуси, Симон Беауфорт эса Элизабетҳ Cруwйс ва Беау Риффенбургҳнинг биргаликдаги ишлатадиган тахаллуси.