Vyetnam Respublikasi
Жанубий Ветнам ёки Ветнам Республикаси (ветнамча: Виệт Нам Cộнг ҳòа) – Жанубий Ветнамда „Ветнам давлати“нинг собиқ бошлиғи қўғирчоқ император Бао-Дайнинг ағдарилиши натижасида 1955-йилда ташкил топган. Майдони 171 минг квадрат километр. Аҳолиси 12,5 милион кишидан ортиқ. Маркази Сайгон шаҳри (аҳолиси 2 миллион киши).
Ветнам Республикаси ветнамча: Виệт Нам Cộнг ҳòа
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
Шиор: Тổ Қуốc – Данҳ Дự – Трáч Нҳиệм “Ватан – шараф – бурч” | |||||||||
|
Мадҳия: Тиếнг Гọи Côнг Дâн “Фуқароларга қо'нг'ироқ” Файл:Соутҳ Виэтнамесе натионал антҳем он АФВН радио.мп3 | |||||||||
|
Президент муҳри: (1955–1963) (1963–1975) | |||||||||
|
1954 йил Женева конференсияси бўйича Ветнам Республикасининг маъмурий ҳудуди тўқ яшил рангда кўрсатилган | |||||||||
| Пойтахт | Сайгон | ||||||||
| Расмий тил(лар) | Ветнам тили | ||||||||
| Бошқа тиллар | Франсузча | ||||||||
| Дин |
Буддизм Христианлик Конфуцийлик Даосизм Ветнам халқ дини Коадаизм Ҳоаҳаоизм | ||||||||
| Этнохороним(лар) | Жанубий Ветлар • Ветлар | ||||||||
| Ҳукумат |
| ||||||||
| Президент | |||||||||
• 1955–1963 |
Нго Дим Дем | ||||||||
• 1963–1967 |
Вакант (ҳарбий хунта) | ||||||||
• 1967–1975 |
Нгуэн Ван Тҳеу | ||||||||
• 1975 |
Чан Ван Ҳуонг | ||||||||
• 1975 |
Зуонг Ван Мин | ||||||||
| Вице-президент | |||||||||
• 1956–1963 |
Нгуэнг Нгок Тҳо | ||||||||
• 1963–1967 |
Вакант | ||||||||
• 1967–1971 |
Нгуэнг Као Ки | ||||||||
• 1971–1975 |
Чан Ван Ҳуонг | ||||||||
• 1975 |
Нгуэнг Ван Ҳуенг | ||||||||
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Миллий мажлис | ||||||||
• Юқори палата |
Сенат | ||||||||
• Қуйи палата |
Вакиллар палатаси | ||||||||
| Тарихий эра | Совуқ уруш | ||||||||
• Референдум |
1955-йил 26-октябр | ||||||||
• Ветнам урушининг бошланиши |
1955-йил 1-ноябр | ||||||||
• 1963-йилги давлат тўнтариши |
1963-йил 3-ноябр | ||||||||
• Иккинчи Республика таъсис этилиши |
1967-йил 1-апрел | ||||||||
• Париж тинчлик келишувлари |
1973-йил 27-январ | ||||||||
• Сайгоннинг қулаши |
1975-йил 30-апрел | ||||||||
| Майдон | |||||||||
• Бутун |
173,809 км2 | ||||||||
| Аҳоли | |||||||||
• 1975-йилги рўйхат |
19,582,000 киши | ||||||||
| Пул бирлиги | Жанубий Ветнам донги | ||||||||
| Вақт минтақаси | УТC+8 | ||||||||
| Автомобил ҳаракати | Ўнг | ||||||||
| |||||||||
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд | Ветнам | ||||||||
Саноати
Жанубий Ветнам иқтисодий жиҳатдан америка ва франсуз капиталига қарам бўлган. Иқтисодиётининг асосий тармоғи қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Бу ерда ўтказилган ер ислоҳоти ерга нисбатан феодал муносабатларни тугатолмади. Ҳайдаладиган ернинг 1 миллион гектаридан кўпроғи 6 минг помешчик қўлида, айни вақтда шунча ер 3 миллион деҳқонлар ҳиссасига тўғри келган.
Жанубий Ветнамнинг саноати асосан озиқ-овқат ва тўқимачилик саноат тармоқларидан иборат эди. Сайгон матбуотининг берган маълумотларига кўра, мавжуд 15 минг урчиқдан 10,5 мингтаси ишламас эди. Шунинг учун ҳам тўқимачилик фабрикалари иш билан тўла таъминланмади, майда ҳунармандчилик корхоналарининг 60 фоизии бекилди.
Мамлакат иқтисодиёти ва транспортининг ривожланиши стратегик мақсадларга бўйсундирилган. Сайгон ва бошқа портлар ҳарбий денгиз базалари сифатида фойдаланиш учун қайта мослаштирилди.
Жанубий Ветнамнинг ташқи савдоси мустамлака характерида бўлиб, Франсия, АҚСҲ, Япония ва Ғарбий Германия билан савдо муносабатлари олиб борди. Бозорлари АҚШ моллари билан тўлдириб ташланди. Четга каучук ва гуруч чиқариб, четдан асосан саноат товарлари келтилди.
Давлат тузуми
Президент давлат ва ҳукумат бошлиғи ҳисобланиб, у халқ томонидан 6 йил муддатга сайланган. Ҳукумат аъзолари президент томонидан тайинланган. Қонун чиқарувчи олий орган Миллий мажлиси аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланган.
Сиёсий партиялари
„Меҳнат ва инсонпарварлик“ партияси. Бу партия Жанубий Ветнамда мавжуд Нго-дин-Дем бошчилигидаги реаксион тузумнинг таянчидир; „Озодликка эришиш ҳаракати“ партияси либерал гуруҳлардан лардан иборат.
Тарихи
АҚШга суянган Нго Дин Дем ҳукумати тараққийпарвар унсурларни бўғиб ташлаш сиёсатини юргизди ва яраш битимини кузатувчи ва назорат қилувчи Халқаро комиссия фаолиятига тўсқинлик қилди. Женева битимини қўпол равишда бузиб, мамлакатга АҚШ қурол-яроғларини келтирди ва ВДРга қарши душманлик сиёсати юргизди. Нго дин Дем тарафдорлари бўлган маъмурлар Жанубий Ветнамни ҳарбийлаштириб, қуролли кучларни кўпайтирди. Умуман олганда мавжуд тузумнинг агрессивлиги қуролли кучларнинг кўпайиб боришига сабаб бўлди[1].
Манбалар
- ↑ Сарвар Азимов. Жаҳондаги мамлакатлар. Қисқача сиёсий ва иқтисодий маълумотлар (1962) — 149--бет.