Yapon tili
Япон тили - Япониянинг расмий давлат тили. япон тилининг генетик алоқалари, яъни унинг у ёки бу тил оиласига мансублиги узоқ вақт аниқланмаган: у гоҳ олтой тилларига, гоҳ австронез тилларига мансуб деб келинган. Сўнгги ўнйилликлардаги тадқиқотлар япон тилининг олтой тиллари оиласига мансублигини исботламоқда. Бу тил, асосан, Японияда, шунингдек, Осиё, Америка ва Европанинг бир қанча мамлакатлари (АҚСҲ, Канада, Бразилия ва бошқалар) да, Австралияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 126 миллион (Япониянинг ўзида - 124 миллион) кишидан ортиқроқ (2000). Япон тилида, асосан, шимолий, шарқий, ғарбий ва жанубий лаҳжа гуруҳлари фарқланади. Фонологик тизими австронез тиллариникига яқин бўлиб, адабий тилда 35 фонема (жумладан, 5 та унли) мавжуд. Унлилар чўзиқлик қисқалик, ундошлар эса якка ва қўшалоқ келиш хусусиятларига эга бўлиб, бу хусусиятлар кўпинча маъно фарқлаш учун хизмат қилади. Грамматик тизими олтой, хусусан, туркий тиллардагига ўхшаш: от ва феъл туркумларидаги кўмакчи, юклама характеридаги сўзлар ва қўшимчалар, сўз тартибида аниқловчининг аниқланмишдан олдин, кесимнинг ҳамма вақт гап охирида келиши. Лексикасида асл япон сўзларидан ташқари хитой тилидан ўзлашган сўзлар („канго“) кўп бўлиб, улар Япон тилига хитой ёзуви билан бирга кириб келган. Замонавий ўзлашма сўзлар („гайрайго“) асосан инглиз тилидан кириб келмоқда. Ҳар иккала турдаги ўзлашма сўзлар ўзининг фонологик, морфологик ва грамматик хусусиятларига эга. Асл японча сўзлар ва грамматик кўрсаткичлар япон ёзувининг хирагана шаклида, чет тиллардан кириб келган сўзлар эса катакана шаклида ёзилади (қаранг Япон ёзуви). Ҳозирги Япон тили услубий жиҳатдан ҳам рангбарангдир: китобий ва оғзаки нутқ аниқ чегараланиб туради, турли функсионал услублар фарқланади, нутқнинг одобҳурмат даражасига қараб табақаланиши, эркаклар ва аёллар нутқидаги фарқланишлар ва бошқалар 9—10 асрларда ғарбий (киото) лаҳжа асосида адабий тил („бунго“, 文語 - ёзма тил) шаклланган. 13-14 асрларда бунго меъёрлари оғзаки нутқдан фарқлана бошлаган. 1868-йил Мейжи инқилобидан кейин шарқий (токио) лаҳжага асосланган адабий тил шаклланган. ХХ аср ўрталаригача ҳар иккала адабий тилдан фойдаланиб келинган. Шундан кейинги даврда тўлиқ шаклланган замонавий адабий тил, бунгонинг баъзи элементларини сақлаб қолган ҳолда, унинг ўзини истеъмоддан сиқиб чиқарган. Ҳоз. кунда адабий Япон тили айрим ўзига хос шеваларни („кансай“ - марказийғарбий, „окинава“ - жанубий) ҳисобламаганда, қолган барча шеваларни ҳам истеъмолдан четлаштирмоқда. Маҳаллий лаҳжа ва шевалардан оила доирасидагина фойдаланилмоқда.
| Япон тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | 日本語 |
| Мамлакатлар | Япония, Тайван, КХДР, Жанубий Корея, Перу, Австралия. |
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 125 миллион |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Олтой |
| Алифбоси | канжи, кана |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | жа |
| ИСО 639-2 | жпн |
| ИСО 639-3 | жпн |
Грамматикаси
Сўзнинг туркумлари
Умумий олиб қараганда, Япон тилидаги сўзнинг туркумларини икки катта гуруҳга бўлмоқ мумкин - субстантив (от ва сонга ўхшаш) ва предикатив (фе’л ва сифатга ўхшаш). Субстантив бошқа сўзларга ёрдамчи қўшимчалар орқали боғланади. Предикатив сўзлар ма’лум ҳолларда субстантивга айланиши мумкин бўлсада бошқа сўзларга боғланмоқ учун, субстантивлардан фарқли ўлароқ, ёрдамчи қўшимчаларга муҳтож эмасдир[1].
Япон тилида фе’л ва сифатнинг бир-бирига, тусланиш ва ма’новий хусусиятларни ифодалашнинг жиҳатидан, ўхшашлигининг сабабидан бу икки сўзнинг туркуми алоҳида қилиб ажратилишнинг ўрнига бир деб тушунилиб иккаласи 用言 (ёген) - ишнинг сўзлари деб аталади[2]. 用言 бўлган ҳар қандай сўзни Мумтоз Япончада 6 хил тусланишга ажратиш мумкин:
| 終止形[3] | шйūшикеи | Тугалловчи |
|---|---|---|
| 連体形 | рентаикеи | Субстантивга боғланувчи |
| 連用形 | ренёукеи | 用言 ва гапга бог’ланувчи |
| 未然形 | мизенкеи | Тугалсиз |
| 已然形 | изенкеи | Тугал |
| 命令形 | меиреикеи | Буйруқ |
已然形 деганидан ташқари, юқоридаги шаклларнинг барчасининг иш-ҳаракатнинг ма’носига унинг тугалланганлиги ёки замони ҳақидаги ҳеч қандай қўшимча ма’нони қўшмай сўзларнинг бир-бирига тўғри боғланишинигина кўрсатиб берувчи эканлигини кўзда тутиш муҳимдир.
Замонлар
Замонавий Япон тилида -та қўшимчасигина иш-ҳаракатнинг тугалланганлигини билдирса, Мумтоз Японча (кобун - 古文) бойроқ тусланишга эга бўлган: иш-ҳаракатнинг тугалланганлиги -ту, -ну, -ри ва -тари деган қўшимчалар орқали билдирилган, ўткан замон эса -кери ва -ки деган қўшимчалар орқали билдирилган. Ҳозирги Япончадаги ишнинг тугалланганлигини англатувчи -та деган қўшимчанинг келиб чиқиши -тари деган қўшимчага бориб тақалади[4].
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |