Jassim bin Hamad stadioni
Жассим бин Ҳамад стадиони (арабча: ملعب جاسم بن حمد) – Қатарнинг Ал-Райян шаҳридаги футбол стадиони бўлиб, Доҳа марказидан 5 километр (3 миля) ғарбда жойлашган. Бу Қатар Юлдузлар Лигасида иштирок этадиган Ал Садд Спорц Cлуб футбол жамоасининг уй майдони бўлиб, вақти-вақти билан Қатар эркаклар ва аёллар миллий футбол жамоалари томонидан уй майдонларидан бири сифатида фойдаланилади. 1969-йилда Ал Садд асосчиларига Клубни тузишга рухсат берган Қатарнинг ўша пайтдаги Ёшлар ва спорт вазири Жассим бин Ҳамад бин Абдуллоҳ Ал Таний номи билан аталадиган стадион 1975-йилда очилган ва шундан сўнг у икки марта таъмирланган; бир марта 2004-йилда 17-араб кўрфази кубоги учун ва кейинчалик 2010-йилда таъмирланган. 2004-йилда Арабистон кўрфази кубогининг барча ўйинларига мезбонлик қилишдан ташқари, стадион ўз тарихи давомида кўплаб халқаро футбол ўйинлари, жумладан 2019-йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2006-йилги Осиё ўйинлари ва 2011-йилги Пан Араб ўйинларидаги футбол мусобақаларига ва Италия суперкубогининг икки мавсумига мезбонлик қилган[2][3].
|
Файл:Жассим бин Ҳамад Стадиум.жпг Жануби-ғарбий томондан, 2014-йилги Италия Суперкубоги вақтидаги ички кўриниш | |
| Тўлиқ номи | Шайх Жассим бин Ҳамад стадиони (ملعب الشيخ جاسم بن حمد) |
|---|---|
| Манзили |
|
| Координаталари | 25°16′02″Н 51°29′03″Э / 25.267358°Н 51.484251°Э |
| Жамоат транспорти | Ал Судан (السودان) |
| Сиғими | 15,000[1] |
| Чим тури | Табиий ўт |
| Конструксия | |
| Очилган | 1975 |
| Янгиланган | 2004, 2010 |
| Ижарачилар | |
| |
Имкониятлар
Стадион ҳудудида асосий майдондан ташқари, маъмурият идораси, кафе, масжид, ишчилар турар жойи, енгил атлетика йўлакчаси, машғулот майдончалари, сузиш ҳавзаси ва кўп тармоқли спорт зали жойлашган[4]. Кўп тоифали спорт зали 1000 киши томоша қилишига мўлжалланган бўлиб, баскетбол, волейбол, қўл тўпи ва бошқа спорт турлари бўйича маҳаллий турнирлар ўтказиш учун мўлжалланган[5].
Стадионда ўтказиладиган муҳим турнирлар
- Арабистон кўрфази кубоги
Арабистон Форс кўрфази кубоги финал ўйини айнан шу стадионда ўтказилган, Қатар Уммонни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган, финал маросими шу ерда бўлиб ўтган[6].
Осиё ўйинларнинг футбол турнири финали шу стадионда бўлиб ўтган. Ўйинда Қатар жамоаси мусбоқа финалида Ироқни битта тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган.
Қатар футбол жамоаси ўзининг муҳим ўйинларини ушбу стадионда ўтказади, масалан, жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари.
- Қатар Ворислар Кубоги
Ушбу кубокнинг барча ўйинлари битта стадионда ўтказилади, чунки бу кубок ўйинлари фақат ярим финал ва финал учрашувидан иборат.
- Қатар Амири кубоги
Ярим финал ўйинлари ушбу Жассим бин Ҳамад стадионда, ним чрак ва чорак финал босқичи ўйинлари эса Гранд Ҳамад стадионида, финал ўйини Халифа стадионида ўтказилади.
- Италия Суперкубоги
Стадион 2014-йилги Италия Суперкубогига мезбонлик қилган. Суперкубок ўйинида Жувентус (А Серия чемпиони) ва Наполи (Италия кубоги соҳиби) клублари иштирок этган[7]. Стадион 2016-йилги Италия Суперкубогига ҳам мезбонлик қилган, унда Жувентус (А Серия чемпиони) ва Милан (Италия кубоги вице-чемпионлари)жамоалари иштирок этган[8].
Стадион 2019-йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давомида учта ўйинга мезбонлик қилган[9].
2022-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Франсия стадиондан машғулот базаси сифатида фойдаланган[10].
Сўнгги турнир натижалари
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2019
| Сана | Вақт (ҚСТ) | № 1 жамоа | Натижа | № 2 жамоа | Босқич | Давомат |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 2019-йил 11-декабр | 20:30 | 3-1 | Ҳиэнгҳèне Спорт | Биринчи тур | 7047 | |
| 2019-йил 14-декабр | 17:00 | 1-0 | Иккинчи давра | 7726 | ||
| 2019-йил 14-декабр | 20:30 | 3-2 | Иккинчи давра | 4878 |
2023-йилги Осиё кубоги
2023-йил 5-апрел куни Жассим бин Ҳамад стадиони 2023-йилги Осиё Кубогида фойдаланадиган саккизта майдондан бири сифатида танланди.
Манбалар
- ↑ „Жассим бин Ҳамад Стадиум“. қсл.қа.
- ↑
Қатар анд Иран ин гоаллесс драw, гулф-тимес.cом, 11-январ 2008-йил, 7-июн 2011-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 25-август 2008-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Ал-Садд Спорц Cлуб Упcоминг Эвенц“. тҳеспорцдб.cом. Қаралди: 20-декабр 2021-йил.
- ↑ „ҚОC Венуэ Бооклет“. Қатар Олймпиc Cоммиттеэ (ҚОC) (24-март 2015-йил). 29-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2019-йил.
- ↑ „ҚОC Венуэ Бооклет“. Қатар Олймпиc Cоммиттеэ (ҚОC) (24-март 2015-йил). 29-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2019-йил.
- ↑ „Шеикҳ Жассим Бин Ҳамад Стадиум“. натионал-фоотбалл-теамс.cом. Қаралди: 20-декабр 2021-йил.
- ↑ „2014 Суперcоппа Италиана: Жувентус ФC вс ССC Наполи матч превиэw“. софасcоре.cом (22-декабр 2014-йил). 2021-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2021-йил.
- ↑ „Стартинг ХИ АC Милан Саат Жуара Суперcоппа Италиана 2016, Апа Кабар Мерека Секаранг?“. бола.нет (20-май 2020-йил). Қаралди: 23-декабр 2021-йил.
- ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп“. соccерwай.cом. Қаралди: 7-октабр 2022-йил.
- ↑ „Сwанкй ҳотел ресорц анд : Wҳере wилл алл тҳе теамс бе басед ин Қатар? | Гоал.cом“. www.гоал.cом. Қаралди: 23-ноябр 2022-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Жассим бин Ҳамад стадиони“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |