Java (orol)
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |

Жава (индонезча: Жаwа) — Малай архипелагининг Катта Зонд ороллари гуруҳидаги орол, Индонезия таркибида. Майд. 126,5 минг км². Ер юзида аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири. Узунлиги 1000 км дан зиёд, қирғоқлари кам парчаланган. Релефи, асосан, вулкан натижасида ҳосил бўлган тоғликлардан иборат, энг баланд жойи 3676 м (Семеру вулкани). 100 дан ортиқ вулкан бор, улардан 30 таси ҳаракатдаги вулканлар. Тезтез кучли зилзила бўлиб туради. Шимолий сертепали аллювиал текислик. Иқлими субекваториал, муссонли иқлим. Йиллик ёғин текисликларда 1000–1500 мм, тоғларда 5000 мм дан зиёд. Дарёлари серсув. Доим яшил ва барг тўкувчи тропик ўрмонлар, тоғ чўққиларида бутазор ва яйловлар бор. Я.нинг шарқий қисмида саванна типидаги ўсимликлар ўсади. Бир нечта миллий боғлар ташкил этилган. Текисликларда маккажўхори, шоли, қанд лавлаги экилади. Кокос палмаси, каучуксимонлар плантациялари бор. Нефт қазиб олинади. Асосий шаҳарлари: Жакарта, Бандунг, Сурабая.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |