Java dasturlash tili tarixi
Жава дастурлаш тили 1991-йилда Жамес Гослинг, Патриcк Наугҳтон, Чрис Wартҳ, Эд Франк ва Мике Шериданлар томонидан Сун Миcросйстемс компаниясида яратилган. Тилнинг биринчи версиясини яратиш учун 18 ой вақт кетган. Бу тил бошида „Оак“ (эман) деб номланган эди, лекин кейинчалик 1995-йилда „Жава“ га ўзгартилиган. „Оак“ нинг 1992-йилнинг куз ойларидаги биринчи тадбиқ этилиши ва 1995-йилнинг баҳорида „Жава“ нинг оммага эълон қилинишидаги вақт оралиғида кўплаб одамлар бу тилнинг дизайни ва эволюциясига ўз ҳиссаларини қўшишган. Бил Жой, Артҳур ван Ҳофф, Жонатҳан Пайне, Фракн Еллин ва Тим Линдҳом жаванинг асл прототипига асосий ҳисса қўшувчилар ҳисобланади.[2]
| Парадигмалари | обектга йўналтирилган дастурлаш |
|---|---|
| Муаллифи | Жамес Гослинг |
| Тузилган йили | 23-май, 1995-йил[1] |
| Тури | обектга йўналтирилган дастурлаш тили |
| Ҳолати | фаол |
| Версиялари | Жава 18 22-март, 2022-йил |
| Ишга тушириш тури | ИДЕ орқали |
| Операцион тизим | кроссплатформали |
| Лицензия | Ораcле Но-Феэ Термс анд Cондитионс Лиcенсе фор алл усерс |
| Файл кенгайтмалари |
.жава, .cласс, .жар |
| Вебсайт | ораcле.cом/жава/, жава.cом |
| Диалектлари | |
| бйтеcоде орқали | |
| Бунга асос бўлган тиллар | |
| CЛУ, Лисп, СмаллТалк, C++, C | |
| Бунинг асосида тузилган тиллар | |
| C Шарп, Котлин, Сcала | |
Нега „Оак“ деб номланган

Аслида „Оак“ бу дарахтнинг номи ҳисобланади. Нимага Оак? Чунки Оак куч ва қудрат рамзи ҳисобланган ва бир нечта АҚСҲ, Франсия, Германия, Руминия каби мамлакаткларнинг миллий дарахти сифатида танланган.[3] Лекин, бу ном Оак Течнологиэс деб номланувчи компаниянинг савдо белгиси эканлиги аниқлангандан сўнг, тилнинг номи „Жава“ га ўзгартирилган.
Нега „Жава“ номини танлашган?
Барча жамоа аъзоларидан янги ном танлаш учун фикрлари тўпланган. Бир қанча номлар таклиф қилинган, жумладан, „дйнамиc“, „револутионарй“, „Силк“, „жолт“, „ДНА“ ва шу кабилар. Улар технологиянинг моҳиятини акс эттирувчи инқилобий, динамик, жонли, ажойиб, ўзига хос ва талаффузи осон ва айтиши қизиқарли бўлган ном танлашни хоҳлашган. Жеймс Гослингнинг сўзларига кўра, „Жава Силк билан бирга энг яхши танловлардан бири эди“. Жава жуда ноёб бўлгани сабабли, жамоа аъзоларининг аксарияти бошқа номлардан кўра Жавани афзал кўрди. Жава — Индонезиядаги орол, у ерда биринчи кофе ишлаб чиқарилган (Жава кофеси деб аталади). Бу эспрессо ловиясининг бир тури. Жава номини Жеймс Гослинг ўз офисида бир чашка қаҳва ичаётганда танлаган. Пайқаганингиздек, жава бу шунчаки ном, ҳеч қандай қисқартма сўз эмас. 1995-йилда Тиме журнали Жавани 1995-йилнинг энг яхши ўнта маҳсулотидан бири деб атади.
Жава дастурлаш тили релизлари
ЖДК 1.0 1996-йил 23-январда чиқарилди. Жаванинг биринчи версиясидан сўнг тилга кўплаб қўшимча функциялар қўшилди. Энди Жава Wиндоwс иловалари, веб-иловалар, корпоратив иловалар, мобил иловалар, карталар ва ҳоказоларда қўлланилмоқда. Ҳар бир янги версия Жавага янги хусусиятларни қўшади. Ҳозиргача кўплаб жава версиялари чиқарилган. Жаванинг ҳозирги барқарор версияси — Жава СЕ 17.[4] Ҳозирда, 2022-йил 21-май ҳолатига кўра, Жава 8, 11 анд 17 жаванинг барқароқ версиялари, яъни доимий равишда қўллаб қувватланадиган версиялар сифатида қаралади.[5] Жаванинг асосий релизлари, уларни чиқарилган вақти билан келтирилган:
| Версияси | Сана |
|---|---|
| ЖДК Бета | 1995 |
| ЖДК 1.0 | Январ 23, 1996[6] |
| ЖДК 1.1 | Феврал 19, 1997 |
| Ж2СЕ 1.2 | Декабр 8, 1998 |
| Ж2СЕ 1.3 | Май 8, 2000 |
| Ж2СЕ 1.4 | Феврал 6, 2002 |
| Ж2СЕ 5.0 | Сентабр 30, 2004 |
| Жава СЕ 6 | Декабр 11, 2006 |
| Жава СЕ 7 | Июл 28, 2011 |
| Жава СЕ 8 (ЛТС) | Март 18, 2014 |
| Жава СЕ 9 | Сентабр 21, 2017 |
| Жава СЕ 10 | Март 20, 2018 |
| Жава СЕ 11 (ЛТС) | Сентабр 25, 2018[7] |
| Жава СЕ 12 | Март 19, 2019 |
| Жава СЕ 13 | Сентабр 17, 2019 |
| Жава СЕ 14 | Март 17, 2020 |
| Жава СЕ 15 | Сентабр 15, 2020[8] |
| Жава СЕ 16 | Март 16, 2021 |
| Жава СЕ 17 (ЛТС) | Сентабр 14, 2021 |
| Жава СЕ 18 | Март 22, 2022 |
Манбалар
- ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).
- ↑ Жава Тҳе Cомплете Референcе 12тҳ Эдитион — 41-бет.
- ↑ „Оак номи о'згартирилиши“. ҳттпс://www.жаватпоинт.cом. 2022-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.
- ↑ „Жава версиялари“. ҳттпс://www.ораcле.cом/жава/течнологиэс/доwнлоадс/. Ораcле.
- ↑ „Ораcле Жава СЕ Суппорт Роадмап“. Ораcле (13-сентабр 2022-йил). Қаралди: 21-май 2022-йил.
- ↑ „ЖАВАСОФТ СҲИПС ЖАВА 1.0“. сун.cом. 10-март 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.
- ↑ Чандер, Шарат „Интродуcинг Жава СЕ 11“. ораcле.cом. 26-сентабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-май 2022-йил.
- ↑ „Тҳе Арривал оф Жава 15!“. Ораcле (15-сентабр 2020-йил). 16-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.