Java grafikli foydalanuvchi interfeysi uskunalari
Сwинг ускуналар тўплами

Сwинг бу Жава дастурлаш тили[1] нинг графикли фойдаланувчи интерфейси ускуналар тўпламидир. жавах.сwинг ўрами[2] интерфейс элементлари хисобланадиган ойналар, тугмалар, cомбо қутилари, каталог дарахтлари, жадваллар, менюлар ва замонавий графикли дастур тузиш учун керак бўладиган бошқа элементларни ўз ичига олади.
Сwинг ускуналар тўплами ёрдамида дастурнинг фойдаланувчи интерфейсини яратишда олдиндан тайёрланган компонентлардан фойдаланилади. Ушбу компоненталар махсус контейнерлар ичига жойлаштирилади. Контейнерлар ичида компонентларни тартибли жойлаштириш учун жойлашув менеджерлар ишлатилади. Жойлашув менеджерлари фойдаланувчи интерфейс элементларини жойлашиш стратегиясини белгилаб беради.
ЖФраме Жава дастурлаш тилининг юқори даражали ойнаси хисобланади. Ушбу ойна барча графикли фойдаланувчи интерфейси элементларини ўз ичига олади. ЖФраме Сwинг ўрамининг ЖФраме класси ёрдамида яратилади. Жава дастурлаш тилида ЖФраме бошқа фойдаланувчи интерфейси элементлари учун контейнер вазифасини бажаради. Фойдаланувчи интерфейси элементлари ЖПанел элементига чизилади кейин эса ушбу ЖПанел ЖФраме ойнасига жойлаштирилади.
АWТ ускуналар тўплами
Сwинг ускуналар тўпламидан олдин графикли фойдаланувчи интерфейсини яратиш учун Жава дастурлаш тилида Абстраcт Wиндоw Тоолкит (АWТ)[3] номли ускуналар тўплами ишлатилган. АWТ ускуналар тўплами графикли фойдаланувчи интерфейси элементларини яратишни дастур мўлжалланаётган платформанинг (Wиндоwс[4], Маcинтош[5], Соларис[6]) графикли фойдаланувчи интерфейси ускуналар тўпламига йўналтирган. Натижада ҳар бир платформа учун дастур кўриниши ушбу платформага хос бўлган. Шу орқали Жава дастурларни портативлиги таъминланган.
АWТ ускуналар тўплами қўллайдиган принципни ўзига хос камчиликлари хам мавжуд. Ушбу ускуналар тўплами графикли фойдаланувчи интерфейс элементларини яратишни дастур бажарилаётган платформага йўналтираётганлиги сабабли ҳар хил платформаларда интерфейс элеметлари бажараётган амаллари фарқ қилади. Бундан ташқари, ҳамма платформалар хам бир хил графикли интерфейс элементлар тўпламига эга эмас. Шу ва бошқа камчиликларни олдини олиш мақсадида графикли фойдаланувчи интерфейс элементлари мустақил ҳосил қилиш бўлиб ушбу принцип Сwинг ускуналар тўпламида қўлланилган.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |