Жавоҳир Синдаров (Синдаров Жавоҳир; 2005-йил 8-декабр, Тошкент, Ўзбекистон[2][3]) — ўзбекистонлик шахматчи. Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори (2018-йил). Ўзбекистон чемпиони (2019-йил). Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадаси ғолиби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи унвони[4], Ўзбекистон ифтихори медали соҳиби[5].

Жавоҳир Синдаров

Жавоҳир Синдаров 2024-йилги шахмат олимпиадасида (портрет)
Туғилган санаси: 2005-йил 8-декабр (2005-12-08) (20 ёш)
Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон[1]
Унвони: Гроссмейстер (2019-йил)
Максимал рейтинги: 2745 (2026-йил, март)
Ҳозирги рейтинги : 2745 (2026-йил, апрел)
Мукофотлари:

Oʻzbekiston iftixori Mehnat shuhrati ordeni

У Шахмат бўйича 2025-йилги Жаҳон кубогида ғолиб чиқди ва 2026-йилги Номзодлар турнирига йўлланма олди[6]. 2026-йилги Номзодлар турнирида г'олибликни қо'лга киритди.

Фаолияти

Жавоҳир 2017-йилнинг октябр ойида халқаро уста унвонини қўлга киритади[7]. 2018-йил июн ойида Алехандер Алекҳине хотирасига бағишлаб ўтказилган шахмат турнири Алекҳине Мемориалида дастлабки гроссмейстер (ГМ) нормасини қўлга киритган[2]. Спортчи ўша йилнинг сентабр ойида ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритиб, халқаро рейтингини 2500 баллгача оширишга муваффақ бўлади.

2018-йил октябр ойида 1992-йилдан бери ҳар ой Венгрия пойтахи Будапешт шаҳрида ўтказилувчи Фирст Сатурдай турнирида учинчи ГМ нормасини қўлга киритди ва ўша пайтда тарихдаги иккинчи энг ёш гроссмейстерга айланди (12 ёш 10 ой-у 5 кунлик)[2][3]. Спортчига ушбу унвон ФИДЕ томонидан 2019-йилнинг март ойида расман тақдим этилган. У 2018-йилда Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида бронза медални, 2019-йилда чемпионликни қўлга киритган[8].

Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича 2021-йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлган киритган. Ушбу турнирда 121-ўринни эгаллаб, иккинчи айланада 8-поғонода кетаётган Алиреза Фироузжани тай-брекда мағлуб этиб, катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бироқ, тўртинчи айланада Каcпер Пиорундан мағлубиятга учрайди ва мусобақадаги иштирокини 1/32 финалдаёқ якунлашга мажбур бўлади[9][10].

Натижалар жадвали

Йил Шаҳар Турнир + − = Натижа Ўрин
2016 Пардубиcе CЗЕCҲ ОПЕН 2016 — А — ГМ опен 2 0 7 5½ / 9 [11]
2017 Тошкент 11тҳ Ташкент Опен, Агзамов Мемориал (Гроуп А) 6 0 3 6 / 9 [12]
Тошкент Зоне 3.4 Мен Чампионшип 2017 5 2 2 6 / 9 [13]
2018 Воронеж Алекҳине Мемориал 5 1 3 6½ / 9 [14]
Коcаэли ФИДЕ Wорлд Жуниор Чесс Чампионшипс 2018 — Опен 6 3 2 7 / 11 [15]
Будапешт Фирст Сатурдай ГМ Оcтобер 2018 6 1 2 7 / 9 [16]
2025 Гоа Шахмат бўйича 2025-йилги Жаҳон кубоги ? ? ? ? / ?
2026

Мукофотлари

2022-йил 10-август куни Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан мукофотланган[17].

2025-йил 27-ноябрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвони берилган[18].

2026-йил 17-апрел куни Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[19].

Шахсий ҳаёти

Ота томонидан бобоси — Комил Синдаров, юридик фанлар доктори, профессор. Прокуратура ва суд идораларида фаолият юритган. 2024-йилдан Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари[20][21]. Ота томонидан бобоси — Фарҳод Шайманов, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Cертифиcате оф Титле Ресулт: Грандмастер“ (2018-йил 21-июн). 2018-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Синдаров Ликелй Беcомес 'Неw' 2нд-Ёунгест ГМ Ин Ҳисторй Чесс.cом
  3. ↑ 3,0 3,1 Синдаров: сеcонд ёунгест ГМ эвер
  4. ↑ „Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилди“. www.хс.уз. Қаралди: 27-ноябр 2025-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „44-шахмат Олимпиадаси г'олибларини мукофотлаш“. пресидент.уз (2022-йил 10-август). Қаралди: 2022-йил 11-август.
  6. ↑ „Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги ғолиби бўлди“. www.газета.уз. Қаралди: 27-ноябр 2025-йил.
  7. ↑ 88тҳ ФИДЕ Cонгресс 2017, 7-15 Оcтобер, Гойнук, Анталя, Туркей ФИДЕ
  8. ↑ „ТҲЕ WЕЭК ИН CҲЕСС 1228 21ст Май 2018 бй Марк Cроwтҳер“. 2019-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-март.
  9. ↑ „ФИДЕ Wорлд Cуп 2.3: Синдаров кноcкс оут Фироузжа“ (эн). чесс24.cом. Қаралди: 2021-йил 18-июл.
  10. ↑ „Тоурнамент треэ — ФИДЕ Wорлд Cуп 2021“. wорлдcуп-ресулц.фиде.cом. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  11. ↑ „1-я норма международного мастера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  12. ↑ „2-я норма международного мастера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  13. ↑ „3-я норма международного мастера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  14. ↑ „1-я норма гроссмейстера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  15. ↑ „2-я норма гроссмейстера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  16. ↑ „3-я норма гроссмейстера“. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  17. ↑ „Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида“.
  18. ↑ „Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни мукофотлади“. www.кун.уз. Қаралди: 27-ноябр 2025-йил.
  19. ↑ „Синдаров Жавоҳир Санжарбековични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида“.
  20. ↑ „Бош вазир Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис бўлди“.
  21. ↑ „От следователя – до шахматного стратега“.

Ҳаволалар