Jean-Claude Pascal
Жеан-Cлауде Виллеминот (1927-йил 24-октябр — 1992-йил 5-май) франсуз комиги, актёри, хонандаси ва ёзувчисидир. Жеан-Cлауде Пасcал тахаллуси билан танилган.
Жеан-Cлауде Пасcал | |
|---|---|
|
Пасcал 1945-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Жеан-Cлауде Виллеминот 24-октябр 1927-йил Париж, Франсия |
| Вафоти |
5-май 1992-йил (64 ёшда) Cличй, Франсия |


Ёшлиги
Пасcал Париж шаҳрида, бадавлат тўқимачилик саноатчилари оиласида дунёга келган. Унинг онаси Арлетте Лемоине инглиз моделери Чарлес Фредериcк Wортҳнинг чевараси бўлган. Отаси Рогер Виллеминот эса у туғилган йили вафот этган[1].
У ўрта таълимни 1938-йилда Cомпиèгне шаҳридаги Коллеж Аннелда бошлаган ҳамда Париждаги Жансон-де-Саиллй лицейида якунлаган. 1944-йилда 17 ёшида Пасcал генерал Пҳилиппе Леcлерc де Ҳаутеcлоcқуэ бошчилигидаги 2-зирҳли дивизияга кўнгилли бўлиб хизматга кирган. 1944-йил ноябр ойида Вермахт шаҳарни эвакуация қилаётган бир пайтда, у Страсбоург шаҳрига биринчилардан бўлиб кирган франсуз аскари бўлган. Ушбу жасорати учун у 1945-йилда Ҳарбий хоч (Cроих де Гуэрре) ордени билан мукофотланган[2].
Фаолияти
Страсбоургдаги иккинчи жаҳон уруши воқеаларидан омон чиққан Пасcал актёрликни бошлашдан олдин Сорбонна университетида таҳсил олган, сўнгра Чристиан Диор модалар уйи учун кийим-кечак дизайнери бўлиб ишлаган. „Дон Жуан“ песасининг театр саҳналаштируви учун костюмлар устида ишлаётган пайтда у актёрлик санъатига қизиқиб қолган. Унинг кинодаги дебют роли „Ле жугемент де Диэу“ (1949-йилда суратга олинган, 1952-йилда намойиш этилган) филмида бўлган. Шундан сўнг у 1951-йилда Аноук Аимéэ билан биргаликда „Ле ридеау cрамоиси“ филмида суратга тушган. Кейинчалик у Ромй Счнеидер билан биргаликда „Диэ счöне Лüгнерин“ („Гўзал ёлғончи“, 1959-йил) ҳамда Мичèле Мерcиэр билан „Анжелика ва султон“ (1968-йил) каби бир қатор филмларда турли ролларни ижро этган.
Пасcал 1961-йилги Эуровисион қўшиқ танловида Люксембург шарафини ҳимоя қилиб, бастакор Жаcқуэс Датин ва шоир Мауриcе Видалин муаллифлигидаги „Ноус лес амоуреух“ („Биз ошиқлар“) қўшиғи билан ғолибликни қўлга киритган. Ушбу тарона хонанда ва унинг севгилиси ўртасидаги тўсиқларга учраган севги қиссаси ҳақида ҳикоя қилади („улар бизни айирмоқчи, бахтли бўлишимизга халақит бермоқчи“). Қўшиқ матни давомида бу муносабатлар бошқалар томонидан рад этилиши, аммо барибир бир кун келиб бу севги ғалаба қозониши айтилади („лекин ўша вақт келади… ва мен сени шаҳарда ҳеч ким гап-сўз қилмасдан сева оламан… Тангри бизга бахт ва шодлик ҳуқуқини берган“). Кейинчалик Пасcал ушбу қўшиқ ўзининг гей муносабатлари ва бу муносабатлар туфайли дуч келган қийинчиликлари ҳақида эканлигини ошкор қилган. 1960-йилларнинг бошларида бу мавзу ўта зиддиятли ҳисоблангани сабабли, қўшиқ матни рамзий маънода ёзилган бўлиб, ошиқларнинг жинсига тўғридан-тўғри ишора қилинмаган. Бу эса қўшиқнинг асл ғоясини яширишга имкон берган ва ўша пайтда кенг жамоатчилик унинг туб моҳиятини айнан шу маънода тушунмаган[3]. Гарчи Пасcал ҳаётлик чоғида буни расман очиқ тан олмаган бўлса-да, унинг ўзи ҳам гей бўлган[4].
Кейинчалик у 1981-йилги Эуровисион танловида яна Люксембург номидан қатнашган ҳамда Сопҳиэ Макҳно ва Жеан-Cлауде Петит билан биргаликда басталаган „C'эст пеут-êтре пас л'Амéриқуэ“ („Бу балки Америка эмасдир“) қўшиғи билан 20 та иштирокчи орасида 11-ўринни эгаллаган. Пасcал 1992-йилда Cличй шаҳрида 64 ёшида меъда саратони касаллигидан вафот этган.
Дискографияси
- „Лили Марлеэн“ (франсуз ва немис тилларида)
- „Ноус лес амоуреух“
- „C’эст пеут-êтре пас л’Амéриқуэ“
Манбалар
- ↑ „Чарлес Фредериcк Wортҳ, ле "пèре де ла ҳауте cоутуре"“ (фр). Жеан-Cлауде Пасcал, Портраит (2017-йил 25-декабр). Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
- ↑ Биллаут, Франçоис „Чарлес Фредериcк Wортҳ, ле "пèре де ла ҳауте cоутуре"“ (фр). Поинт де Вуэ (2020). 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
- ↑ „" Ноус лес амоуреух " де Жеан-Cлауде Пасcал, уне чансон қуи аннонcе ла револутион ду моувемент гай...“ (фр). Ла Премиэре (2019-йил 16-май). Қаралди: 2020-йил 3-май.
- ↑ Минситру, Себастиэн „"Ноус лес амоуреух" де Жеан-Cлауде Пасcал, уне чансон қуи аннонcе ла револутион ду моувемент гай...“ (фр). РТБФ (2019-йил 16-май). Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Жеан-Cлауде Пасcал“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Жеан-Cлауде Пасcал Мйспаcе wеб-саҳифаси: ҳттпс://www.мйспаcе.cом/жеанcлаудепасcал
- Жеан-Cлауде Пасcал ат ИМДб