Жеанетте Cларе Чиппингтон (қизлик фамиляси Эслинг; 1970-йил 21-апрелда туғилган) – британиялик паралимпия сузувчиси ва параканоэчи. Чиппингтон Буюк Британия терма жамоаси билан еттита Паралимпиада ўйинларида Буюк Британия шарафини ҳимоя қилган, улардан бештаси сузиш бўйича Ёзги Паралимпиада ўйинлари, 1988 Сеул, 1992 Барселона, 1996 Атланта, Сидней 2000 ва Афина 2004. С6 классификацияси сузувчиси сифатида у асосан 50 метр ва 100 метрга эркин усулда сузиш мусобақаларида қатнашган. Сузишдан нафақага чиққанидан сўнг, Чиппингтон ногиронлар спортига қайтган ва жаҳон даражасидаги параканоэчи бўлиб, 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида олтин медал ва 2020 Токио Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Жеанетте Чиппингтон
ОБЕ
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Таваллуд пайтидаги исми Жеанетте Cларе Чиппингтон[1]
Фуқаролиги Британ
Таваллуд санаси 1970-йил 21-апрел (1970-04-21) (56 ёш)
Таплоw, Англия
Спорт
Мамлакат Буюк Британия
Қайси спорт пара-сузиш
параканоэ
Позицияси
  • чалқанча усулда сузиш
  • эркин усулда сузиш
  • аралаш усулда сузиш
  • КЛ1
  • ВЛ2

Шахсий ҳаёти

Чиппингтон 1970-йилда Англиянинг Таплоw шаҳрида туғилган ва Жеанетте Чиппингтон Эслинг исм-фамиляси берилган[2]. 1982-йилда у вирус юқтириб олган, бу эса унинг орқа миясига зарар етказган ва ўз навбатида унинг иккала оёғининг фалажланишига сабаб бўлган[3][4]. У 1998-йилда турмуш қурган ва турмушининг илк кунларида ХПҚ Сузиш Жаҳон Чемпионатида қатнашиш учун Янги Зеландияга учиб борган[3]. Унинг икки фарзанди бор. Жеанетте Чиппингтон сузиш бўйича ўқитувчи ва мураббий сифатида ишлайди[2].

Сузиш фаолияти

Жеанетте Чиппингтон касаллигидан кейин физиотерапевтининг тавсиясига биноан сузишни бошлаган[3]. У 1985-йилда ўзининг биринчи йирик мусобақасига қатнашган ва дастлаб тўртта асосий сузиш усулида қатнашган бўлса-да, 50 м ва 100 метрга эркин усулда сузиш устаси сифатида фаолият олиб борган[3]. 1988-йилда у Сеулдаги Ёзги Паралимпия ўйинлари учун Буюк Британия терма жамоасига киритилган ва аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш ва эркин усулда сузиш Л4 мусобақаларида иштирок этган. У ерда Жеанетте Чиппингтон 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг биринчи Паралимпия медалини қўлга киритган[5]. Чиппингтон тўрт йилдан сўнг Барселонадаги 1992-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Буюк Британия терма жамоаси таркибига қўшилган. Паралимпиада ўйинлари давомида у олтита мусобақада иштирок этиб, улардан биттасида, аёллар 4х50 метрга аралаш усулда сузиш С1-6 мусобақасида бронза медалини жамоадошлари Тара Флоод, Маргарет Мcеленй ва Жане Стидевер билан биргаликда қўлга киритган[6][7].

1996-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари Чиппингтон иштирок этган Паралимпиялар ичида энг муваффақиятлиси бўлиб, у мусобақаларда бешта медал жамғарган. Шулардан иккитаси олтин медал бўлиб, Жеанетте Чиппингтон иккаласининг олиниш мусобақаларида жаҳон рекордларини ўрнатган. Аёллар 4 х 100 метрга аралаш усулда сузиш эстафета баҳсларида у Мcеленй ва Стидвер билан биргаликда қатнашган, янги аъзо Женнифер Боотҳ эса охирги босқичда қўшилган. Жамоа 2:52.36 вақт билан янги жаҳон рекордини ўрнатган ва олтин медални қўлга киритган[8]. Унинг иккинчи олтин медали 100 метрга эркин усулда сузиш С6 мусобақасида олинган. Дастлабки пойгада Янги Зеландиялик Женнй Неwстеад 1:23.85 жаҳон рекорди вақти билан энг тезкор саралашчи сифатида якунлаган, Чиппингтон эса учинчи ўринни эгаллаган[9]. Кучли рақобатга қарамай, Чиппингтон финалда 1:23:63 вақт кўрсаткичини қайд этиб, Неwстеаднинг қисқа муддатли рекордини янгилаган ҳолатда, ғалаба қозонган[9]. У Атланта ўйинларини 50 метрга эркин усулда сузиш С6 мусобақасида кумуш ва 200 метрга эркин усулда сузиш С6 ва 4х50 метрга аралаш усулда сузиш эстафетаси С1-6 мусобақаларида иккита бронза медал билан якунлаган[7].

Сиднейдаги 2000-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари Чиппингтонга яна тўртта Паралимпия медалини тақдим этди. Булар аёллар 4 × 100 метрга аралаш усулда сузиш эстафетаси 34 баллда кумуш ва яна учта бронза медалларидир[7]. Сузувчи сифатидаги сўнгги Паралимпиадаси 2004 Афина ўйинларида бўлган. Ўйинларда иштирок этиш учун саралашдан ўтиш даражасида яхши кўрсаткичларга эга эмаслигига қарамай, Чиппингтон яна бир медал, 4х50 метрга эркин усулда сузиш эстафетаси 20 балл мусобақасида кумуш медал билан тақдирланган[3].

Параканоэдаги фаолияти

Чиппингтон параканоэни дўстининг бу спорт турида ўзини синаб кўриш ҳақидаги таклифидан сўнг бошлаган[2]. 2013-йилда у Дуисбургдаги ХКФ Каноэ Спринт Жаҳон Чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди, аммо кейинчалик унинг ногиронлик тоифасидаги баҳсларда фақат каякда сузиш Рио-де-Жанейродаги 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларига киритилиши эълон қилинганида, КЛ1 200 метр мусобақасига эътибор қаратишга қарор қилган[2]. Миланда бўлиб ўтган 2015-йилги ХКФ Каноэ Спринт Жаҳон Чемпионатида Чиппингтон КЛ1 200 м мусобақасида олтин медални қўлга киритган, бу унга 2016-йилда Рио-де-Жанейродаги ўйинлар йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини берган[4].

Чиппингтон каноэ сув спортидаги хизматлари учун 2017-йилги Янги йил мукофотларида Британия Империяси ордени аъзоси (МБЕ) ва каноэ сув спортидаги хизматлари учун 2022-йилги Янги йил мукофотларида Британия Империяси ордени офицери (ОБЕ) унвонлари билан тақдирланган[10][11][12].

Манбалар

  1. ↑ „Неw Еар'с Ҳоноурс лист 2017“. Говернмент оф тҳе Унитед Кингдом (2016-йил 30-декабр). Қаралди: 2016-йил 31-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Жеанетте Чиппингтон“. бритишcаноэинг.орг.ук. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Спортчи профили: Жеанетте Чиппингтон“. спорцабле.cо.ук. 2014-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 МcДаид, Давид. „Жеанетте Чиппингтон Буюк Британиянинг параканоэ бўйича жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди“. ББC Спорт (2015-йил 21-август). Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  5. ↑ „Сеул-1988 Паралимпия ўйинлари – Сузиш: Аёллар 100 метрга чалқанча усулда сузиш Л4“. паралимпия.орг. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  6. ↑ „Барселона 1992 Паралимпия ўйинлари – Сузиш: Аёллар 4х50 метрга аралаш усулда сузиш С1-6“. паралимпия.орг. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Спортчи қидирув натижалари = Жеанетте Чиппингтон“. паралимпия.орг. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  8. ↑ „Атланта 1996 Паралимпия ўйинлари – Сузиш: Аёллар 4х50 метрга эркин усулда сузиш С1-6“. паралимпия.орг. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Атланта 1996 Паралимпия ўйинлари – Сузиш: Аёллар 100 метрга эркин усулда сузиш С6“. паралимпия.орг. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
  10. ↑ „Но. 61803“. Тҳе Лондон Газетте (Супплемент). 2016-12-31. Н16-бет.
  11. ↑ „Но. 63571“. Тҳе Лондон Газетте (Супплемент). 2022-01-01. Н11-бет.
  12. ↑ „2022 Янги йил мукофотлари: Жасон Кеннй книгҳт унвонини олди ва Лаура Кеннй даме унвонини олди“. ББC Спорт (2021-йил 31-декабр).

Ҳаволалар