Жило — металл (олтин, кумуш, мис, бронза, темир) ёки ёғоч буюмлар, ипак матолар юзидаги ялтироқлик. Буюмлар юзини жилвир билан ишқалаш, сиртга махсус мой суркаш, мато (адрас, атлас) ни кудунглаш (кудунг— тўқмоқсимон асбоб билан уриш) натижасида Ж. ҳосил қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил