Жилонбузган деворлари — Оҳангарон водийсини жан.-шарқий томондан ураган қад. мудофаа деворлари. Ж. д. Чатқол тоғларидан бошланиб, Оҳангарон дарёсининг ўнг ва чап соҳилларидаги қад. суғорилган ерларни ўз ичига олган ҳолда Сирдарёнинг ўнг қирғоғига келиб тақалади ва Сирдарёнинг чап қирғоқ томонида ҳам давом этади. Ж. д. Марказий Осиёда араблар ҳукмронлиги даврида (8—ИХ асрлар) Оҳангарон водийсидаги обод ерларни кўчманчиларнинг ҳужумларидан мудофаа қилиш учун барпо этилган. Ж. д.ни 1957, 1959, 1967-йилларда археолог Х. Муҳамедов текширган.

Ж. д. бир-бирига параллел ҳолда 2—3 қатор пахса девор уриб, уларнинг оралигидаги махсус қолдирилган бўшлиқ лой (лўмбоз) ва тупроқ билан тулдирилган. Шу сабабли Ж. д.нинг ҳаробалари бирбирига параллел икки-уч қатор сунъий марзалар (кенглиги 35–45 м ва бал. 2–3 м) ҳолида сақланган.

Адабиёт

  • Муҳамедов Х., Ўзбекистоннинг қадимий мудофаа иншоотлари тарихидан, Т., 1961.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил