Sharof Rashidov tumani
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Жиззах вилояти |
| Маъмурий маркази | Учтепа (шаҳри) |
| Асос солинган санаси | 1926-йил 29-сентябр |
| Раҳбари | Асилбек Ашуров Раҳмонович |
| Аҳоли (1926) | 247,300 |
| Майдони | 1259.4 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 72 |
| Почта индекси | 131100 |
| Расмий сайти | ҳттпс://гов.уз/уз/шрашидов/пагес/абоут |
| Харитада | |
|
| |
Шароф Рашидов тумани
(собиқ Жиззах тумани) Жиззах вилоятидаги асосий ма’мурий-ҳудудий бирликлардан бири бўлиб, 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган. Майдони 1,259.4 𝑘𝑚2, аҳолиси 2025-йил ҳолатига кўра 247,3 минг кишини ташкил этади. Туман маркази — Учтепа шаҳри. Ҳокими: 2025 йил 22 августдан буён [1]Асилбек Ашуров Раҳмонович. Туманда 48 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.Географик жойлашуви ва хўжалиги: Жойлашуви: Вилоятнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, Фориш, Зафаробод, Пахтакор, Ғаллаорол, Зарбдор, Зомин ва Бахмал туманлари билан чегарадош. Иқтисодий ихтисослашув: Туман асосан пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган. Саноат: „Жиззах дон маҳсулотлари“ аксиядорлик жамияти, Учтепа нон комбинати ва маҳсулотларни қадоқлаш корхоналари фаолият юритади. Инфратузилма: Туманда 52 та умумта’лим мактаби, мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, қишлоқ шифохоналари ва стадионлар мавжуд. Туманнинг номи 2016-йил декабр ойида атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов шарафига қайта номланган. Туман иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалиги вилоятда муҳим ўрин тутади.
Табиати
Шароф Рашидов тумани релефи паст-текислик, қир ва тоғлардан иборат. Ғарбида Қўйтош ва жанубида Молгузар тоғ тизмалари жойлашган. Фойдали қазилмалардан волфрам, оҳактош ва б. бор. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача температураси 28—30°, январники —2 дан —4° гача, Йилига ўртача 425 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210—215 кун. Асосан бўз, оч бўз тупроқлар тарқалган. Туман Сангзор дарёси ва Туятортар канали орқали Зарафшондан суғорилади. Шароф Рашидов туманидан Равоцой ва бир неча кичик сойлар оқиб ўтади. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, шувоқ, қиёқ қамиш, юлғун, ғумай, итузум ва б. ўсади. Баҳорда қирлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, чиябўри, қуён, каламуш, тошбақа, илон, калтакесак, қушлардан каптар, қарға, майна, чуғурчиқ, калхат яшайди.
Аҳолиси асосан ўзбеклар; шунингдек, қозоқ, эроний, тожик, лўли, қирғиз, рус, бошқалар яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 5 минг киши тўғри келади.
Хўжалиги
Туман, асосан пахта етиштиришга ихтисослашган. Ғаллачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик билан ҳам шуғулланилади. Жами экин майд. 41,1 минг га, шу жумладан ғалла экинлари 22 минг га, пахта 12 минг га, сабзавот 882. га, полиз экинлари 1,3 минг га, ем-хашак экинлари 3,4 минг га, боғлар 648 га, токзорлар 329 га ерни ташкил қилади. Барча хўжаликларда 25,1 минг қора мол, 40,6 минг қўй ва эчки, 1,5 минг от бор.
Туманда „Жиззах дон маҳсулотлари“ аксиядорлик жамияти, шунингдек, Учтепа нон комбинати ва маҳсулотларни қадоқлаш корхонаси фаолият кўрсатади. 4 автокорхона мавжуд. Учтепа енгил саноат ва касб-ҳунар коллежлари (500 талаба), лицей, 2 мусиқа мактаби, 52 умумий таълим мактаби (33,4 минг ўқувчи), 40 жамоат ва болалар кутубхоналари (392 минг китобга эга), музей, стадион бор. 3 қишлоқ касалхонаси, махсус диспансер, 2 қишлоқ врачлик пункти, 32 фелдшер-акушерлик пункти бўлиб, уларда 166 врач, 898 ўрта тиббий ходим ишлайди. „Жиззах овози“ туман газетаси чиқади (адади 2000).[1]
Манбалар
Андоза:Ҳттпс://гов.уз/оз/шрашидов/пагес/абоут
ҳттпс://кун.уз/неwс/2025/08/22/шароф-рашидов-туманига-янги-ҳоким-тайинланди[2]
ҳттпс://www.газета.уз/оз/2025/08/22/шароф-рашидов/[3]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „“. - ↑ „Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман ҳокимлиги“.