Зиёсферада исми Жўра ва фамилияси Ҳамроқулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Джурабек Шахобович Хамракулов (1988-йил 12-июлда туғилган, Самарқанд) — ўзбек шахматчиси, гроссмейстер (2018).

Жўрабек Шахобович Ҳамроқулов
Туғилган санаси: 1988-йил 12-июл (1988-07-12) (38 ёш)
Туғилган жойи: Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР
Унвони: гроссмейстер (2018)

Халқаро мастер (шахмат) (2007)

5 ёшидан шахмат ўйнаган. Отаси унинг биринчи мураббийи бўлган.

Самарқанд давлат университети тарих факултети битирувчиси.

1997 ва 2008-йиллар оралиғида 12 марта ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

1998-йил Осиё чемпионатининг кумуш медали (Эрон) совриндори бўлган.

2004-йилда Жаҳон ёшлар олимпиадасида (Ҳиндистон) бронза медали совриндори бўлган.

Уч карра Ўзбекистон чемпиони (2008, 2009, 2013).

Терма жамоа таркибида 3 та Олимпиада иштирокчиси (2008-2012).

Спорт натижалари

Йил Шаҳар Турнир + − = Натижа Ўрин
2008-йил Дрезден 38-Олимпиада 4 3 2 9 дан 5
2009-йил Тошкент Ўзбекистон чемпионати 6 0 5 11 дан 8½ [1]
2010-йил Ханти-Мансийск 39-Олимпиада 2 2 5 9 дан 4½
2012-йил Истанбул 40-Олимпиада 2 4 2 8 дан 3
2017-йил „3рд Орду Метрополитан Муниcипалитй Аwард Wиннинг Чесс Тоурнамент — А“ 4 0 5 9 дан 6½ [2]
2018-йил Гринсборо „2018 У.С. Мастерс Чампионшип“ 4 0 5 9 дан 6½ [3]

Манбалар