Жобир ибн Хайём (тахминан 721-813) — араб олими. Турли соҳаларда асарлар ёзган; айниқса алкимёга доир китоблари машҳур. Ж.и.Х. металларнинг пайдо бўлиш назариясини ишлаб чиққан (қаранг Алкимё). Унинг асарларида моддаларни хайдаш, эритиш, кристаллаш ва б. амалий ишларнинг тасвирига катта ўрин берилган. Шунингдек, кўп кимёвий препаратлар (мае, аччиқтош, тўтиё, кумуш нитрат, новшадил, сулема ва бошқалар)ни олиш, металларни эритиш, газламаларни бўяш усуллари аниқ баён қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил