ЖОНС (Жонес) Иниго (1573.15.7 -Лондон — 1652.21.6) — инглиз меъмори. Меъморликни Италия ва Франсияда (1596 ва 1614-йиллар оралиғида) ўрганган. 1615—43-йилларда қиролга қарашли биноларнинг бош назоратчиси. Ж. ўз қурилишларида (Лондондаги Уайтхолл сарой ансамбли лойиҳаси, 1619—22; фақат "Банкет" зали лойиҳаси яратилган. Гринвичдаги қиролича вилласи, 1616—35; Кентдаги Кобемхолл саройининг марказий қисми, 1620 ва б.) мужассамот ёрқинлиги ва салобатли шаклларнинг оддийлигига эътибор қилган. Меъморликда мумтоз мавзулардан кенг фойдаланиши ва ўзига хос ижоди билан инглиз классицизми яратилишига таъсир этган. Шунингдек, театр рассоми сифатида ҳам фаолият кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил