Жошуа Самански (2002-йил 22-мартда туғилган) – германиялик профессионал хоккейчи бўлиб, Миллий хоккей лигасининг (НҲЛ) „Эдмонтон Оилерс“ клуби сафида тўп суради. У фаолияти давомида „Равенсбург Тоwерстарс“, „ЭВ Ландшут“ ҳамда „Страубинг Тигерс“ клубларида ҳам ўйнаган.

Жош Самански
Туғилган жойи 2002-йил 22-март (2002-03-22) (24 ёш)
Эрдинг, Германия
Бўйи 6 фт 2 ин (188 cм)
Оғирлиги 195 лб (88 кг; 13 ст 13 лб)
Позицияси Марказ
Майдондаги жойлашган ўрни Чап
НҲЛ
Собиқ жамоалар
Эдмонтон Оилерс
Равенсбург Тоwерстарс
Страубинг Тигерс
ЭВ Ландшут
Жамоалардаги фаолият 2020—ҳозиргача

Ёшлик йиллари

Самански 2002-йил 22-март куни Германиянинг Эрдинг шаҳрида туғилган[1]. Унинг отаси Жоҳн – собиқ профессионал хоккейчи бўлгани сабабли у Канада фуқаролигига ҳам эга[2]. Саманскининг олти нафар ака-укаси ва опа-сингиллари бор бўлиб, уларнинг барчаси спорт билан шуғулланади[3].

Фаолияти

Ёшлар жамоасида

Самански ёшлигида Счüлер-БЛ лигасида иштирок этувчи „Жунгадлер Маннҳеим“ жамоасида тўп сурган. Ушбу жамоа сафидаги энг муваффақиятли мавсумида у 36 та ўйинда 106 очко жамғарган[1]. Кейинчалик у бир мавсум давомида Онтарио Хоккей Лигасида (ОҲЛ) „Оwен Соунд Аттаcк“ жамоаси сафида ўйнаган.

Профессионал фаолияти

Самански 2021–2022-йилги мавсумда Германиянинг Деуцче Эишоcкей Лигасида (ДЕЛ) иштирок этувчи „Страубинг Тигерс“ клубига қўшилган. У 2024–2025-йилги мавсум учун жамоа вице-сардори этиб тайинланган[1].

2025-йил 2-апрел куни Самански „Эдмонтон Оилерс“ клуби билан икки йиллик, 1 950 000 АҚШ доллари қийматидаги шартнома имзолаган[4].

У 2026-йил 26-январ куни [[НҲЛдаги илк ўйинини ўтказган[5]. Самански учинчи учрашувида жамоа сафидаги илк фойдали иш – голли узатмани қайд этган; мазкур баҳс „Миннесота Wилд“га қарши бўлиб, жамоаси 3:7 ҳисобида мағлуб бўлган[6].

Терма жамоадаги фаолияти

Самански халқаро майдонда Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У 2021 ва 2022-йилларда ўтказилган Жаҳон ёшлар чемпионатларида Германия ёшлар терма жамоаси сафида иштирок этган ҳамда 2022-йилги мусобақада жамоа вице-сардори бўлган.

Шунингдек, у 2025-йилги Жаҳон чемпионати учун Германия катталар терма жамоаси таркибига киритилган. 2026-йилги Қишки Олимпия ўйинларида ҳам у Германия шарафини ҳимоя қилмоқда.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Жош Самански“. Элите Проспеcц. Қаралди: 2026-йил 30-январ.
  2. ↑ „Жоҳн Самански“. Элите Проспеcц. Қаралди: 2026-йил 30-январ.
  3. ↑ „‘ВЕРЙ СТРОНГ ИМПРЕССИОН’“. Эдмонтон Сун. Қаралди: 2026-йил 30-январ.
  4. ↑ „РЕЛЕАСЕ: Оилерс сигн Герман форwард Жош Самански“. Эдмонтон Оилерс. Қаралди: 2026-йил 30-январ.
  5. ↑ „Анаҳеим Дуcкс - Эдмонтон Оилерс - Жан 26, 2026“. НҲЛ.cом (2026-йил 26-январ). Қаралди: 2026-йил 30-январ.
  6. ↑ „Миннесота Wилд - Эдмонтон Оилерс - Жан 31, 2026“. НҲЛ.cом (2026-йил 31-январ). Қаралди: 2026-йил 1-феврал.