Жумуртов — Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги шаҳарча (1968 йилдан). Аҳолиси 3,5 минг кишидан иборат (2000), асосан, қорақалпоқлар ва ўзбеклар яшайди, шунингдек, рус, татар, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади. Яқин темир йўл стансияси Урганчгача 70 км.

Жумуртов
русча: Джумуртау
Шаҳарча
42°03′36″Н 60°14′24″Э / 42.06000°Н 60.24000°Э / 42.06000; 60.24000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қорақалпоғистон
туман Амударё тумани
Қачондан бери шаҳарча 1968
Иқлим тури континентал
Аҳолиси
 (1989)
2 574[1]
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Автомобил коди 95
Jumurtov ruscha: Джумуртау xaritada
Jumurtov ruscha: Джумуртау
Жумуртов
русча: Джумуртау
Jumurtov ruscha: Джумуртау xaritada
Jumurtov ruscha: Джумуртау
Жумуртов
русча: Джумуртау

Жумуртов Амударё туманининг шарқида, асосан, Жумуртов тоғи этакларида жойлашган. Жумуртовда тош майдалаш-саралаш, норуда материаллар ишлаб чиқариш, асфалт, шағал, оҳактош заводлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бирлашмаси, нефт базаси, нон ёпиш сехи, автокорхона, 2 та мактаб, кутубхона бор.[2]

Манбалар

  1. ↑ Перепись-1989
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил