Муҳаммад Жунайд, халқ орасида Жунайд Бабунагарий (бенгалча: জুনায়েদ বাবুনগরী; 1953-йил 8-октабр — 2021-йил 19-август) номи билан танилган, Бангладешлик Девбандий ислом олими, педагог, ёзувчи, тадқиқотчи, исломий нотиқ ва маънавият арбоби эди. Бангладешнинг Ҳефазат-э-Ислом амири, Дорул улум Ҳатҳазари мадрасасининг Шайхул ҳадиси, Бангладешнинг Бефақул Мадарисил Арабистони вице-президенти, Читтагонг Ноорани Талимул Қуръон кенгаши раиси ва Монтҳлй Муээнул Ислам журналининг бош муҳаррири эди.

Шайхул ҳадис, Ҳофиз, Қоиде миллат

Моҳаммад Жунайд

Бабунагарий
Файл:Жунаид Бабунагари.жпг
Бабунагарий 2017-йилда
Ҳефазат-э-Ислам Бангладеш амири
Мансаб даври
2020-йил 15-ноябр – 2021-йил 19-август
Ўтмишдоши Шоҳ Аҳмад Шафий
Вориси Муҳиббуллоҳ Бабунагарий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 8-октябр 1953-йил
Вафоти 19-август 2021-йил(2021-08-19)
(67 ёшда)
Читтагонг, Бангладеш
Дафн этилган жойи Ал-Жамиатул Аҳлиа Дарул Улум Моинул Ислам, Ҳатҳазари
Дини Ислом
Миллати Бангладешлик
Эра Замонавий
Мазҳаб Сунний
Юриспруденсия Ҳанафий
Оқим Девбандий
Асосий қизиқиш(лар)и
Алма матер
Қариндошлар Муҳиббуллоҳ Бабунагарий (тоғаси)
Ҳорун Бабунагарий (она томондан бобоси)
Суфий Азизур Раҳмон (она томондан катта бобоси)

Биографияси

Муҳаммад Жунайд 1953-йил 8-октабрда Шарқий Бенгалиянинг (ҳозирги Бангладеш) Читтагонг тумани, Фатикчхари тана шаҳридаги Бабунагар қишлоғида туғилган[1]. Дҳурунг қишлоғилик илоҳиётчилар ва қозилардан иборат бенгал мусулмон оиласига мансуб эди. Отаси Муҳаммад Абул Ҳасан Қуръон тафсири бўйича олим ва Ҳатҳазарийдаги Ал-Жамиатул Аҳлиа Дорул Улум Моинул Ислам профессори бўлган[2]. Жунайднинг насл-насаби қуйидагича: Муҳаммад Жунайд ибн Муҳаммад Абу ал-Ҳасан ибн Назҳир Аҳмад ибн Шокир ʻАли ибн Ғулом Набий ибн Каҳулон ибн Му’дун ал-Дин-Айн-Дин-Адин[3][4]. Онаси Фотима Хотун Ал-Жамиатул Исломий Азизул улум Бабунагар асосчиси Ҳорун Бобунагарийнинг қизи эди. Онасининг ота томондан бобоси Сўфий Азизур Раҳмон Хатазарий мадрасасининг асосчиларидан бири ва халифа Абу Бакр авлодидан бўлган[5].

Жунайднинг учта укаси ва икки опаси бор эди. Иккита укаси Бобунагар мадрасасида устоз Шуайб Бобунагарий ва Раозандаги Султонпур мадрасаси муҳаддиси Зубайр Бобунагарийдир. Синглиси Рашида Жамиятул Фалаҳ масжидининг собиқ имоми, бенгалиялик ёзувчи Абу Жафар Шаҳодатга турмушга чиққан. Яна бир синглиси Маҳмуда Хотун Мадаршадаги мадраса мудири Мавлоно Закариёга турмушга чиққан[5].

Таълим

Беш ёшида Ал-Жамиатул Исломия Азизул улум Бабунагарга ўқишга бориб, у ерда ҳифзи ва асосий исломий бошланғич илмларни тамомлади.  Қур’онни Азҳарул Ислом Дхармапурийда тўлиқ ёд олгач, 1966-йилда Ҳатҳазаридаги Ал-Жамиатул Аҳлиа Дарул улум Моинул Исломда ўқишни давом эттирди. 1976-йилда ҳадисшунослик бўйича магистратурани тамомлаб, имтиҳонларда биринчи ўринни эгаллаган[манба керак]. 

Бабунагарий Покистоннинг Карачи шаҳридаги Жамия улум-ул-Исломияга қабул қилинди. Юсуф Банурий қўл остида тўрт йил давомида ҳадис илми бўйича таҳсил олди. 1978-йилда ёзган диссертацияси "Сираҳ ал-Имом ад-Доримий ва ат-Тарих би-Шайхиҳий " (Имом Доримийнинг таржимаи ҳоли ва унинг устозлари тарихи) деб номланган[5].

Карераси

1978-йилда Бангладешга қайтиб, Ал-Жамиатул Исламиаҳ Азизул улум Бабунагарда дарс беришни бошлади. Бир неча йилдан сўнг Ҳатҳазаридаги Ал-Жамиатул Аҳлиа Дарул Улум Моинул Исламга ишга ўтди[6][1]. 2010-йилда Ҳефазат-э-Ислам Бангладеш ташкил этилгач, Бабунагарий бош котиб бўлди[6].

2013-йил Шапла майдонидаги намойишлар ортидан қисқа муддатга қамалган эди[7][8].

2020-йил 15-ноябрда Бабунагари икки ой олдин вафот этган гуруҳ асосчиси Шоҳ Аҳмад Шафи ўрнига Ҳефажат-э-Ислам Бангладешнинг янги амири этиб сайланди[6][9].

Асарлари

Бабунагарий араб, урду ва бенгал тилларида 30 га яқин китоб ёзган ва таҳрир қилган. Улар жумласига[10]:

  • Ортиқчалик ва рад этиш ўртасидаги Шаб-э Бараат (বাড়াবাড়ি ছাড়াছাড়ির কবলে শবে বরাত)
  • Исломда соқол ҳукми. (ইসলামে দাড়ির বিধান)
  • Тавҳид ва ширк: тур ва табиат. (তাওহীদ ও শিরক প্রকার ও প্রকৃতি)
  • Муқаддиматул-илм: Тафсир, Ҳадис, Фиқҳ, Фатво. (মুকাদ্দিমাতুল ইলম : তাফসীর হাদীস ফিকাহ ফতোয়া) каби асарлари киради

Қуйидаги китоблар Бабунагарийнинг бевосита раҳбарлиги остида тузилган ва таҳрирланган[11]:

  • Исломга қарши замонавий таълимот (ইসলাম বনাম সমকালীন মতবাদ)
  • Кенг тарқалган сохта ҳадис: назарий таҳлил. (প্রচলিত জাল হাদীস: একটি তাত্ত্বিক আলোচনা)

Бобунагарий Мавлоно Ҳифзур Раҳмон ал-Кумиллаийнинг "Ал-Китоб ал-Будор ал-мудийя фи тарожим ал-ҳанафия" асарига сўзбошилардан бирини ёзган[2].

Вафоти ва мероси

Узоқ вақт давомида турли хил кексалик касалликлари, жумладан юрак хасталиклари, буйраклар хасталиклари ва қандли диабетдан азият чеккан Жунаид Бабунагарий 2021-йил 19-август куни Бангладешнинг Читтагонг шаҳридаги CСCР касалхонасида 67 ёшида инсултдан вафот этди[1][6][12][13]. Дафн маросимида ўн минглаб одамлар қатнашган[14][15].

Жунайд Бобунагарийдан хотини, бир ўғли (Муҳаммад Салмон Бобунагарий) ва беш қизи қолди[1][5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Баруа, Пимпле. „Ҳефазат-э-Ислам Амеэр Жунаид Бабунагари диэс“. Дҳака Трибуне (2021-йил 19-август). Қаралди: 2021-йил 21-август.Баруа, Пимпле (19 Аугуст 2021). „Ҳефазат-э-Ислам Амеэр Жунаид Бабунагари диэс“. Дҳака Трибуне. Ретриэвед 21 Аугуст 2021.
  2. ↑ 2,0 2,1 ал-Кумиллаи, Муҳаммад Ҳифзур Раҳман „التقاريظ“, . كتاب البدور المضية في تراجم الحنفية (ар). Cаиро, Эгйпт: Дар ал-Салиҳ, 2018. ал-Кумиллаи, Муҳаммад Ҳифзур Раҳман (2018). „التقاريظ“. كتاب البدور المضية في تراجم الحنفية (ин Арабиc). Cаиро, Эгйпт: Дар ал-Салиҳ.
  3. ↑ Абул Ҳасан, Муҳаммад „المقدمة“, . تنظيم الأشتات في حلّ عويصات المشكاة, 1980 — 19–25-бет. 
  4. ↑ ал-Кумиллаи, Муҳаммад Ҳифзур Раҳман. ما ينبغي به العناية لمن يطالع الهداية. Мактабаҳ Шайкҳ ал-Ислам — 206–207-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Низами, Маҳбубур Раҳман (2020), মাওলানা জুনায়েদ বাবুনগরীর সংক্ষিপ্ত জীবনীНизами, Маҳбубур Раҳман (2020), মাওলানা জুনায়েদ বাবুনগরীর সংক্ষিপ্ত জীবনী [Шорт Биограпҳй оф Маwлана Жунаид Бабунагари]
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „Ҳефажат Амир Жунаид Бабунагари диэс“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2021-йил 19-август). Қаралди: 2021-йил 21-август.„Ҳефажат Амир Жунаид Бабунагари диэс“. Тҳе Даилй Стар. 19 Аугуст 2021. Ретриэвед 21 Аугуст 2021.
  7. ↑ „Бабунагари ремандед агаин“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2013-йил 16-май). Қаралди: 2021-йил 21-август.
  8. ↑ „Бабунагари такен он фреш 22-дай реманд“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2013-йил 17-май). Қаралди: 2021-йил 21-август.
  9. ↑ „Жунаед Бабунагари маде неw Амеэр оф Ҳефазат-э-Ислам“ (эн). Тҳе Финанcиал Эхпресс (2020-йил 15-ноябр). Қаралди: 2021-йил 21-август.
  10. ↑ „Рокомари.cом“. www.рокомари.cом. Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
  11. ↑ „কিতাবঘর.কম :: মাওলানা জুনায়েদ বাবুনগরী এর সকল বই.“ (бн). www.китабгҳор.cом. Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
  12. ↑ „бн:হেফাজতে ইসলামের আমীর জুনায়েদ বাবুনগরী মারা গেছেন“ (бн). ББC Неwс বাংলা (2021-йил 19-август). Қаралди: 2021-йил 21-август.
  13. ↑ „Ҳифазат-э Ислам чиэф Жунаид Бабунагари диэс ин Чаттограм ҳоспитал“. Бднеwс24. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-август.
  14. ↑ „Бангладеш'с фиребранд Исламист леадер Жунаид Бабунагари диэс“ (эн). Гулф Неwс. Қаралди: 2021-йил 21-август.
  15. ↑ Баруа, Пимпле. „Ҳефазат амеэр Жунаид Бабунагари буриэд ин Ҳатҳазари Мадраса“. Дҳака Трибуне (2021-йил 20-август). Қаралди: 2021-йил 21-август.