Жуванғар, Жавонғор, Жунғар (туркийча — чап қўл) — 1) мозийда Марказий Осиёда давлат тасарруфидаги ерларнинг чап томони. Кўчманчи халқларда мамлакат ва унинг аҳолисини икки қанотга ўнг ва сўлга тақсимлаш қадимдан одат тусини олган; 2) қўшиннинг сўл қаноти. Ж. истилоҳи бу маънода ўзбек тилига ХИИИ асрнинг 30-й.ларида ўзлашган. Чингизхон қўшини Ж.ининг сони 62 минг аскардан иборат бўлган. Темур ва темурийлар қўшинида Ж.га темурийзодалар ва атоқли лашкарбошилар қўмондонлик қилган. Одатга кўра, Ж. жангчисининг баранғарсан ўрин олиши ҳарбий интизомни бузиш деб баҳоланган. Ж. истилоҳи ҳарбий маънода ХХ аср бошигача истеъмолда бўлган. Ж. топонимик ном сифатида Жунғария атамасида сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил