Совет иттифоқи коммунистик партияси (КПСС) — 1898-1991-йилларда Россия, РСФСР, СССРда фаолият кўрсатган сиёсий партия. 1898-йил мартдан — РСДРП, 1917-йил апрелдан — РСДРП(б), 1918-йил мартдан — РКП(б), 1925-йил декабрдан ВКП(б), 1952-йил октабрдан — КПСС. Дастлаб социалдемократик ишчилар партияси сифатида ташкил топди. 1903-йил июл—августда бўлган партиянинг 2съездида у болшевиклар ва меншевикларта ажралди. Болшевикларга Владимир Ленин, меншевикларга Л. Мартов ва Георгий Плеханов етакчилик қилган. 1917-йилги Октябр тўнтариши натижасида болшевиклар Россияда ҳокимият тепасига келди ва аввал Владимир Ленин, кейинчалик (1920-йиллардан) Иосиф Сталин бошчилигида давлат тоталитар режимининг таянчи бўлиб қолди. КПСС аъзолари сони 1917-йил тахминан 40.000 кишини ташкил этган бўлса, 80 йилларнинг ўрталарида 19 млн. кишигача етди. Партиянинг 8съездида (1919) қабул қилинган дастур капитализмдан социализмга ўтиш принсипларини умумий тарзда эълон қилди. 1920-йиллар бошига келиб болшевик раҳбарлар мамлакатдаги бошқа барча сиёсий партиялар фаолиятини ман қилди. Коммунистик партия марказда ҳам, жойларда ҳам ҳокимиятнинг барча дастакларини ўз қўлига олган ягона сиёсий партия бўлиб қолди. 1922-йилдан партия МК бош котиби лавозимини эгаллаб келган Иосиф Сталин гурухи партиянинг Троцкий ва Зиновев, Буҳарин ва Риков сингари бошқа раҳбарлари устидан кескин курашларда ғалаба қозониши (20-йилларнинг охири — 30-йилларнинг боши) оқибатида бир партиялик тизим мустаҳкамланди. Оммавий қирғинлар кучайиб, уларга КПСС раҳнамолик қилди. 20съезд (1956)да Никита Хрушчёв бошлиқ партия раҳбарлигининг бир қисми Сталин шахсига сиғинишни, ноҳақ қатағонлар ва раҳбарликнинг авторитар усулларини фош қилиб чиқди. КПСС нинг 22 съездида (1961) қабул қилинтан партиянинг янги дастурида СССР да социализм „тўла ва узилкесил“ ғалаба қозонганлигидан келиб чиқиб, мамлакат „коммунизм курилиши авж ўлдирилган“ даврга кирганлиги эълон қилинди. Аммо кейинги воқеалар бу дастурдаги асосий қоидалар хомхаёллигини кўрсатди. 60-йилларнинг охиридан бошлаб партия ва у бошчилик қилаётган сиёсий тизим турғунликбосқичига кирди, партия раҳбарлигида Леонид Брежнев бошчилигидаги консерватив кучлар устунлик қилди; мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш суръатлари кескин пасайди. СССР Конституцияси (1977) КПССнинг совет жамиятининг раҳбар ва йўналтирувчи кучи сифатидаги мавқеини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб кўйди. 1985-йилдан Михаил Горбачов бошчилигидаги партиянинг олий раҳбарлиги совет жамиятини қайта қуриш ва демократиялаштиришгауринди. КПССнинг 27съезди (1986) „!гнги таҳрир“даги дастурни қабул қилди. Унда „коммунизм курилиши“ тўғрисидаги қоида „социализмни такомиллаштириш“ тўғрисидаги тезис билан алмаштиридди. 28съезд (1990) кескин баҳслардан сўнг 1986-йилги дастурни амалда бекорқилган ва КПССнинг астасекин „демократок социализм“ позицияларига ўтишини эълон қилган партия „платформаси“ни тасдиклади. Бу пайтга келиб КПСС ичида бирбирига қарши турган бир қанча оқимлар пайдо бўлди. КПСС ва совет жамиятидаги таназзул тобора кучайди. 1991-йил Россия Федерациясининг Президенти Борис Елцин фармони билан КПСС фаолияти Россия ҳудудида тухтатилди ва партиянинг ташкилий тузилмалари тарқатиб юборилди. 1992-йил ва ундан кейинги йиллар Россияда бир канча коммунистах партиялар ва ташкилотлар тузилди. Уларнинг энг йириги Россия Федерацияси Коммунистик партияси (КПРФ) ҳисобланади.

КПСС раҳбарлиги даврида бутун жамият, аслида, „коммунист — комсомол — пионер — октябрят“ занжирига бирлаштирилган эди. Эркин фикр ман қилинди, коммунистик ғояни қабул қилмаганлар тазйиқ ва таъқибга учради, душман сифатида йўқотиб борилди. КПСС сиёсати натижасида мамлакатда халқдан ажралиб қолган, иши билан сўзи мос келмайдиган, фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, жамиятда бошқалардан кўра яхшироқ яшайдиган ўзига хос сиёсий қатлам вужудга келди. КПСС байналмилал сиёсатга амал қилиш баҳонасида ўз ғояси ва таъсирини жаҳонга тарқатишга, халқаро коммунистик ҳаракатни кучайтиришга уринди. Шу асосда Иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқий Европа давлатлари, кейинроқ Осиё ва Африкадаги айрим мамлакатларга, Кубага марксчаленинча ғоя тиқиштирилди. Натижада дунёда мафкуравий-сиёсий қарамақаршиликлар кучайди.

Ўзбекистон Коммунистик партияси (ЎзКП) КПССнинг таркибий қисми бўлган эди. 1918-йил Туркистон ком партияси, Бухоро компартияси ва 1920-йил Хоразм компартияси тузилган. Бу партия ташкилотлари асосида ЎзКП ўзининг 1925-йил 6—12 февралда Бухорода бўлган 1съездида ташкилий жиҳатдан расмийлашган. Ўша пайтда таркибида 8350 нафар партия аъзоси бор эди. 1988-йил бошларида Ўзбекистон коммунистлари 640.677 киши бўлган. Ўзбек халқи тарихида ХХ асрда юз берган кўплаб фожиали саҳифалар коммунистик партия фаолияти билан боғлиқсир. Бу партиянинг мутлақҳукмронлиги бутун иттифоқда бўлгани каби Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Ўзбекистон партия ташкилоти республика манфаатларини ҳисобга олмасдан (кўпинча бу манфаатларга зид келадиган) Москвада ишлаб чиқилган қарорларни бажариб келди. Маъмурийбуйруқбозлик усуллари билан иш олиб борган партия қўмиталари жойлардаги ҳар қандай мустақил фикр ва ташаббусларни бўғар, демократик асосларни йўққа чиқарарди. Марказ ВКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси орқали Ўзбекистондаги вазиятни бошқариб турган. Кейинчалик республикаларни бошкариш учун „иккинчи котиб“ тартиботи шакллантирилди. Ўзбекистон КП МК ва вилоятларнинг партия қўмиталарида 2котиблар қўлида амалда бутун қокимият тўпланган. Ҳукмрон компартия режимига қарши чиққан барча кишилар, ўзбек халқининг ва ўз юртининг манфаатларини ҳимоя қилганлар қатағонга учради (қаранг Репрессия). Ўзбекистон мустақилликка эришгач, моҳият эътиборига кўра ўзбек халқининг миллий табиати ва кадриятларига зид бўлган, четдан зўравонлик билан жорий этилган коммунистик партия фаолияти тухтатилди.

Адабиётлар

  • Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в начале 20века: к истории истоков националной независимости, Т., 2000.