Кабиса йил (арабча: тўлиқ) — оддий йилдан бир кун (феврал ойида) ортиқ бўлган календар йил. Бунда 4 га қолдиқсиз бўлинадиган йил Кабиса йилдир (фақат иккита нол билан тугаб, 400 га бўлинмайдиган йил бундан мустасно. Масалан: 1800 , 1900, 2100-йиллар Кабиса йил эмас). Ер бир йил давомида ўз ўқи атрофида 365 кун ва 6 соат айланади. Шу сабабдан ҳар 4 йилда 6 соатни қоплаш учун феврал ойи 29 кун, бир йил эса 366 кун деб белгиланган.

Қадимги Эронда йил 365 кунли (12 ой 30 кундан ва яна қўшимча 5 кун) бўлиб, ҳар 120 йилда битта қўшимча ой киритилган. Умар Хайём календарида ҳар 33 йилнинг 8 йили (4, 8, 12, 16, 20, 24, 28 ва 33-йиллари) Кабиса йили ҳисобланади. Бунда ҳар 4500-йилда бир суткага тенг хато йиғилади. Бу эса ҳозир қўлланиладиган Григорий календаридан ҳам аниқроқ (қаранг Календар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Тошкент 2000-йил