Иля Яковлевич Каминский (русча: Илья Яковлевич Каминский; 1900—1969) — гидротехника соҳасидаги олим, профессор (1945), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1952). Москва Олий техника билим юрти (МВТУ) ни тугатган (1927). Тошкент "Гидроэлектроқурилиш" бошқармасида муҳандис (1927—30), Ўрта Осиё индустриал институтида доцент (1930—43), кафедра мудири (1944—69), Фарҳод ГЕС қурилишида бош муҳандис (1944), Ўрта Осиёдаги бир неча йирик ГЕСлар қурилишида, бошқармаларда, илмий тадқиқот институтларида ишлаган. Илмий ишлари сув энергиясидан фойдаланиш масалаларига, гидроэнергетика қурилмаларини тадқиқ қилишга, гидравлика ва гидравлика машиналарининг назарий масалаларига доир. К. гидротехникага оид бир неча илмий асарлар муаллифи[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил