Kanzas
Канзас — АҚШнинг марказий қисмидаги штат. Майдони – 213,1 минг км2. Аҳолиси – 2,68 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Топика шаҳри. Саноат марказлари — Канзас-Сити ва Уичито шаҳарлари. Ер юзаси тўлқинсимон текислик, Қояли тоғлардан Миссури дарёсига томон қияланиб боради. Марказий қисмида Смоки-Хилс, Блу-Хилс тепаликлари (баландлиги 862 м гача) бор. Иқлими мўтадил континентал иқлим (ўртача ойлик температураалар —3° дан 26° гача). Йиллик ёгин 550–950 мм, ёзи қурғоқчил. Асосий дарёлари — Канзас ва Арканзас (йилнинг кўп қисмида камсув). Канзас — АҚШнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган штатларидан. Қишлоқ хўжалигида 2/3 товар маҳсулотини чорвачилик, асосан, гўшт чорвачилиги беради. Деҳқончиликда жўхори (сорго) ва кузги буғдой етиштирилади. Мамлакатда буғдой ҳосили бўйича биринчи, қорамол сони бўйича 4-ўринда. Озиқ-овқат (гўшт-консерва, ун тортиш, ем ишлаб чиқариш) саноати ривожланган. Авиация, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати корхоналари бор. Нефт, табиий газ, гелий (АҚШда 1-ўринда) олинади.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Кунгабоқар штати | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | [[Топека]] | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | [[Уичита]] [[Оверленд-Парк]] [[Канзас-Сити]] | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 15-ўринда 213,096 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 33-ўринда 2,744,687 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 32-ўринда $98,946 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
34-бўлиб 29 январ 1861 | ||||
| Вақт | УТC-6 (CСТ) / -7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | КС [20] | ||||
| Штат гули | Сунфлоwер | ||||
| Штат дарахти | Cоттонwоод | ||||
Канзас ҳудудини европаликлар эгалланганга қадар, у ерда индейс қабилалари яшаган. Европаликлар Канзасга ил к бор 1541 йилда келган. 1803 йилдан АҚСҲ бу штатни Луизиана таркибида Франсиядан сотиб олган. 1854 йилда АҚШга қарашли ҳудуд мақоми берилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |