Капитан (лотинча cапитанеус — лашкарбоши, лотинча cапут — бош сўзидан) — 1) кўпчилик давлатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида офицерлик унвони. Ўрта асрларда Франсияда вужудга келган; 2) кема экипажига бошчилик қилувчи ва кемани бошқарувчи шахс. Баъзи давлатлар Ҳарбий-денгиз флотида 1, 2, 3-ранг Капитан, Капитан-лейтенант унвонлари бор; 3) спорт командаларида команда бошлиғи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил