Karachi
Карачи, Карочи (балужларнинг кулачи қабиласи номидан) — Покистондаги шаҳар. Мамлакатнинг жанубий қисмида, Ҳинд дарёси делтасида, дарёнинг Арабистон денгизига қуйилиш жойидан 100 км юқорида. Синд вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 9,3 миллион киши (1998).
Карачи ХВИИИ аср бошида балиқ овловчилар қишлоғи ўрнида вужудга келган. 1843-йилда инглизлар босиб олди ва ХИХ асрнинг 2-ярмида Буюк Британиянинг ҳарбий-денгиз базасига айланди. 1947-1959-йилларда Покистон пойтахти.
Карачи — мамлакатнинг энг катта шаҳри, иқтисодий ва савдо маркази. Транспорт йўлларининг халқаро тугуни, денгиз порти (йиллик юк ортиб-тушириш 15 млн. тонна). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат ташқи савдосининг аксари қисми (тахминан 70%) Карачи орқали ўтади. Карачи ва унинг атрофида эркин савдонинг мамлакатда биринчи экспорт ишлаб чиқариш зонаси ташкил этилган. Карачи ва унинг атрофидаги саноат корхоналари Покистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотининг ярмини, жумладан, тўқимачилик (асосан, ип-газлама) саноати маҳсулотининг 1/3 қисмига яқинини беради. Озиқ-овқат (тамаки, балиқни қайта ишлаш ва бошқалар), кўн-поябзал, селлюлоза-қоғоз, семент, ойна, кимё ва фармацевтика, металлсозлик ва машинасозлик (автомобилсозлик, кемасозлик, эҳтиёт қисмлардан мотоцикл ва мотороллерлар йиғиш ва бошқалар), резина-техника, нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Карачи яқинида мамлакатдаги биринчи АЭС жойлашган.
Карачида банклар, суғурта ва савдо компанияларининг бошқармалари, бир неча олий ўқув юрти, жумладан, университет (1951), политехника институти, илмий тадқиқот институтлари, коллежлар, Миллий музей, Покистон давлати асосчиси Муҳамад Али Жинна мақбараси, замонавий меъморий бинолардан Олий суд биноси (ХХ аср боши), „Интерконтинентал“ меҳмонхонаси, Давлат банки биноси ва бошқалар бор.
Метрополитан ҳудуди шаҳар атрофи билан бирга 3530 квадрат километрдан ортиқ бўлган дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган иккинчи шаҳрини ташкил этади. Шаҳар аҳолиси ўсиши турли хил муҳожирлар ва қочқинлар келиши ҳисобига боғлиқ, деб ҳисобланади. Улар асосан бу ерга доимий истиқомат қилиш учун келган.
Карачи ўзининг табиати ва аҳолисининг миқдори кўплиги туфайли маҳаллий аҳоли орасида „Чироқлар шаҳри“ деб номланади.[1]
Тарихи
Карачи ҳудуди қадимги юнонлар томонидан жуда кўп номлар аталган:
- Крокола — Александр Македонский Ҳинд водийсидаги юришидан кейин Бобилга флот тайёрлаш учун қароргоҳ қурган жой;
- „Моронтобара“ (Карачи бандаргоҳи яқинидаги Манора ороли бўлиши мумкин), у ердан Александрнинг адмирали Неарх сузиб кетди;
- Бақтрия подшолигининг порти Барбарикон. У арабларга Дебал номи билан маълум бўлган, у ердан Муҳаммад бин Қосим ўзининг 712-йилда Жанубий Осиёга бостириб кирган қўшинини бошқарган.
- Карачи „Колачи“ номи билан Балужистон ва Макрандан келган синдҳи ва балуж қабилалари томонидан ташкил этилган бўлиб, улар бу ҳудудда кичик балиқ овлаш жамиятини ташкил этган[2].
Манбалар
- ↑ „Карачи тҳе Гатwай то Пакистан“. 2016-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-июн.
- ↑ „Карачи тҳе Гатwай то Пакистан“. 2016-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-июн.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |