Qoraqalpoq tili
Қорақалпоқ тили – туркий тиллар қаторига киради. Қорақалпоқ тилида гаплашувчилар сони 1 млнга яқин. Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи қорақалпоқ халқининг она тилидир. Қорақалпоқ тили – Ўзбекистон Республикасининг таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг расмий тилидир. Бу тўғрисида махсус қонун чиқарилган. Қонунда қорақалпоқ тили Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудида давлат тили сифатида фойдаланишга имкон берилган.
| Қорақалпоқ тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Қарақалпақ тили, Қарақалпақ тили |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 1 млнга яқин (2021) |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | лотин, Кирилл |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-2 | каа |
| ИСО 639-3 | каа |
Қорақалпоқ тили – туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тиллардан; қозоқ ва нўғай тиллари билан бирга қипчоқ тилларининг қипчоқнўғай гуруҳчасини ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикасининг давлат тили (ўзбек тили билан бирга). Асосан, Қорақалпоғистонда, шунингдек, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ва Туркманистоннинг унга қўшни ҳудудларида, Россия Федерацияси ва Афғонистонда тарқалган. Қорақалпоқ тилида сўзла-шувчиларнинг умумий сони 883 минг кишидан иборат (ўтган асрнинг 90-йилларй ўрталари). Қорақалпоқ тили, асосан, 2 та: шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжаларга бўлинади; бу лаҳ-жалар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Адабий Қорақалпоқ тили ХХ асрнинг 1-ярмида шимоли-шарқий лаҳжа асосида шаклланган.
Қорақалпоқ тилининг ўзига хос белгилари: унлилар оҳангдошлиги – сингармонизм мавжуд, мас, Атларшмз (отларимиз). кунлер – (кунлар); умумтуркий ч ундоши ш билан; ш эса с ундоши билан алмашади, мас, қаш (қоч), тас (тош), бас (бош). Айрим сўзларда ғ ундоши ўрнида в; г ундоши ўрнида й ишлатилади, мас, тав (тоғ), тий (тег) ва бошқа Қорақалпоқ тилида, бошқа кўпчилик туркнй тилларда бўлганидек, умумтуркий сўзлардан ташқари, араб, эроний, рус тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам анча-гина.
Қорақалпоқ тили ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924-йилда шакллантирилган. 1929—1940-йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940-йилдан рус графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1999-йилдан лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда.
Алифбоси
Қорақалпоқлар асосан Лотин алифбосидан фойдаланишади. Ҳозирги қорақалпоқ алифбоси:
| А а | Á á | Б б | Д д | Э э | Ф ф | Г г |
| Ǵ ǵ | Ҳ ҳ | Х х | Í ı | И и | Ж ж | К к |
| Қ қ | Л л | М м | Н н | Ń ń | О о | Ó ó |
| П п | Р р | С с | Т т | У у | Ú ú | В в |
| W w | Й й | З з | C c | Ш ш | Ч ч |
Ёзиш
1924-йилдан 1928-йилгача араб алифбоси ишлатилган. 1928-йилдан 1940-йилгача – лотин алифбосидан фойдаланилган. 1940-йилда СССР ёзма тилларини кирилллаштириш жараёнининг бир қисми сифатида кирилл алифбоси ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Унинг ислоҳ қилинган версияси 1957-йилда тасдиқланган.
Кирилл қорақалпоқ алифбоси:
| А а | Ә ә | Б б | В в | Г г | Ғ ғ | Д д | Е э | Ё ё |
| Ж ж | З з | И и | Й й | К к | Қ қ | Л л | М м | Н н |
| Ң ң | О о | Ө ө | П п | Р р | С с | Т т | У у | Ү ү |
| Ў ў | Ф ф | Х х | Ҳ ҳ | Ц с | Ч ч | Ш ш | Щ щ | Ъ ъ |
| И и | Э э | Ю ю | Я я |
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганидан кейин 1994-йилда ўзбек тилидан кейин қорақалпоқ тилига лотин алифбоси асосидаги алифбо тасдиқланди. Дастлабки версия туркчага яқин эди, лекин тез орада ўзбек ва қорақалпоқ алифболари ҳам қайта кўриб чиқилди: диакритик ҳарфлар ўрнига диграфик ва апострофли ҳарфлар киритилди. Янги қорақалпоқ алифбосига сўнгги ўзгартиришлар 2016-йилда киритилган.
Янги ёзувга ўтиш 2005-йилга қадар амалга оширилиши керак эди[1], аммо 1957-йилдаги кирилл алифбоси ҳали ҳам кенг қўлланади.[манба керак]
Типологик хусусиятлар
Қорақалпоқ тили бошқа туркий тилларнинг аксарияти каби типологик хусусиятлари билан ажралиб туради.
Грамматик маъноларни ифодалаш тури
Қорақалпоқ тили синтетик тилдир. У Грамматик маънолар ривожланган аффикслар тизими ёрдамида ифодаланади:
Ата-м атıз-ǵа бар-а-дı.
„Отам далага кетяпти“
Шу билан бирга, қорақалпоқ тили, бошқа туркий тиллар сингари, „герундлар + шахс шаклидаги феъллар“ каби аналитик феъл комплексларига бой. Грамммаризациянинг турли босқичларида бўлган бу конструкциялар турли хил маъноларни ифодалайди, жумладан, аспектуал ва модал.
Белгилаш тури
От сўз бирикмасида белгилашнинг асосий тури – икки марта белгилашдир. От эгалик қўшимчаси ёки изафетик кўрсаткич билан белгиланади (учинчи шахс эгалик қўшимчаси билан мос келади). Боғлиқ генитив кўрсаткич билан белгиланади:
мениń китаб-ıм
ПРОН.1СГ.ГЕН книга-ПОСС.1СГ
„менинг китобим“
Бироқ, изафет конструксияси ҳолатида, аниқлаш тоифаси билан боғлиқ бўлган турли белгилар кузатилади. Предикацияда белгилаш одатда боғлиқлик орқали ифодаланади.
Адабиётлар
- Баскаков Н. А.. Каракалпакский язнк, т. 1 – 2, М. – Л., 19 5 1-52;
- Бердимуратов Е., Ҳазирги заман қарақалпоқ тилинип лсксикологиясм, Нокис, 1968;
- Баскаков Н. А., Введение в изучение тюрских язмков, 2-изд., М.. 1969;
- Бердимуратов Е.. Умаров А.. Бекимбетов П., Каракалпакский язж (фонетика, морфология, синтаксис), Нукис. 1983.
Манбалар
- Этҳнологуэ о каракалпакском язике(ингл.)
- Англо – Каракалпакский и Русско – Каракалпакский онлайн словари (Wайбаcк Мачине сайтида 19-сентябр 2012-йил санасида архивланган)
- Қорақалпоқча кириллдан қорақалпоқча лотинга ўгирувчи
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ Биргит Н. Счлйтер. Лангуаге Полиcиэс ин Пресент-Дай Cентрал Асиа (эн) // Интернатионал Жоурнал он Мултиcултурал Соcиэтиэс. — УНЕСCО, 2001. — Исс. Вол. 3, Но. 2. — П. 130. — ИССН 1817-4574. Архивировано 10 апрел 2018 года.