Шамолли ороллар, Кариб ороллари — Кариб денгизидаги маржон ва вулкан ороллари гуруҳи, Кичик Антил ороллари архипелагининг Тринидад ва Виргиния о.лари оралиғидаги шарқий қисми. Йирик ороллари: Гваделупа, Доминика, Мартиника, Гренада, СентВинсент, СентЛюсия, Антигуа ва бошқа Умумий майдони 6 минг км². Релефи, асосан, тоғли, энг баланд жойи 1447 м (Доминика о.да). Ҳаракатдаги вулканлар бор. Иклими тропик пассат, йиллик ёғин 1500–2000 мм, асосан, езда ёғади. Табиий ўсимликлари (доим яшил ўрмонлар ва бутазорлар) кам сақланган. Шакарқамиш, ситрус мевалар, кофе, какао, банан плантациялари бор. Йирик шаҳарлари: ФордеФранс, ПуэнтаПитр, БасТер, Кастри ва бошқа Шамолли оролларга европаликлардан илк бор Х. Колумб 1493—1502-йилларда борган. Ороллар шимоли-шарқий пассат оқи мига нисбатан рўпара жойлашганлиги сабабли Шамолли ороллар деб номланган.