Karser
Карсер ташкилотлар — одамлар узоқ вақтга ташқи дунёдан ажратиб қўйилган ташкилот. Масалан, қамоқхона, руҳий шифохона, казарма, мактаб-пансион.
Ўрганган олимлар
Мишел Фуко, Ирвинг Гоффман каби шахслар узоқ муддатга ташқи дунёдан ажратиладиган ташкилотларни ўрганишга кўп вақт сарфлаган. Бундай ташкилотларда инсон инкарсерация қилинади, яъни ташқи ижтимоий муҳитдан ажратиб олинади. Гоффман фикрича, қамоқхоналар, руҳий шифохоналар ва бошқа карсер тизимлари бошқа ташкилотлардан ўзининг „тўла ёпиқ характери“ билан ажратилади[1]. Фуко бу фикрга қўшилади, лекин карсер ташкилотларини ўрганиш бошқа ташкилотлар қандай бошқарилиши масаласига қанчалик ойдинлик киритишини кўрсатишга ҳаракат қилади. Назорат ва интизом карсер ташкилотларида бошқа турдаги ташкилотлардан анча аввал қўлланган. Қамоқхона, руҳий шифохоналар ва казармалар назорат ва интизом табиатини жуда аниқ кўрсатади, чунки уларда яшовчилар хулқи устидан ўта қатъий назорат олиб борилади. Айнан шунинг учун Фуко ўз саволига аниқ жавоб беради: „Қамоқхоналар завод, мактаб, казарма ва касалхоналарга, улар эса ўз навбатида қамоқхоналарга ўхшаши ажойиб эмасми?“[2].
Пайдо бўлиш тарихи
Ўрта асрларда карсер ташкилотлар анча кам учрар эди. Баъзи жойларда қамоқхоналар бўлган, лекин жуда оз ва улар бир-биридан узоқда жойлашган эди. Маҳбуслар аниқ муддатга қамоққа олинмас эди, улар ё сиёсий мухолифатни бостириш мақсадида ёки суд қарори чиққунча қамоқда сақланар эди. Руҳий касаллар жамоаларда яшар эди ёки ёки мамлакат бўйлаб саргардон бўлиб юрар эдилар. Руҳий шифохоналар ёки махсус турар-жойлар йўқ эди.
Карсер ташкилотлар ХВИИИ асрнинг бошидагина пайдо бўлди. Орадан 100 йилдан ортиқ вақт ўтгандан сўнг қамоқхона ва шифохоналар одатий ҳолга айланди. Қамоқхона ва руҳий руҳий касалхоналар „умумий госпиталлардан“ келиб чиққан. У пайтда госпитал сўзи шифохона маъносида қўлланилмас эди. Аксинча, у дайдилар, руҳий касаллар сақланадиган жойни ифодалар эди. Госпиталлар унда яшовчиларнинг тузалишига ёрдам беради, деб ҳисобланар эди ва кўпинча улар арзон иш кучи зарур бўлган жойларда жойлашар эди.
Руҳий касаллар учун махсус турар-жойлар ХВИИИ аср охирида, аввал Европада ва кейинроқ бошқа жойларда ҳам пайдо бўлди. Тахминан ўша пайтда ҳозирги маънодаги қамоқхоналар ҳам пайдо бўлди. Лекин улар аввалги „госпиталлардан“ ажраб чиқишига яна бир мунча вақт кетди. Қамоқхона ислоҳотчиси Жон Ҳовард 1781-йилда Берлин госпиталига ташрифидан сўнг у „бекорчилар“, „безори ва ахлоқсизлар“, „касаллар ва жиноятчилар“, шунингдек „исқирт кампир ва болалар“ билан тўла, деб ёзган.
Ривожланиши
М. Фуконинг фикрича, ХИХ аср ўртасида Бентам Иеремия томонидан ўйлаб чиқилган „Паноптикон“ эски госпиталлар ва янги қамоқхоналар ўртасидаги фарқни аниқ ифодалайди. „Паноптикон“ деб Бентам ўзи кўп бора Британия ҳукуматига сотишга уринган „идеал қамоқхона“ моделини атар эди. Бу лойиҳа тўлалигича амалга ошмади, лекин унинг асосий тамойилларидан баъзилари ХИХ асрда АҚСҲ, Британия ва бошқа Европа давлатларида қамоқхоналар қуришда қўлланди. Режа бўйича, „паноптикон“ юмалоқ шаклда бўлиб, унда камералар периметр бўйлаб жойлашар эди. Ўртада кузатиш минораси. Ҳар бир камерада икки ойна бўлиб, улардан бири кузатиш минорасига, бошқаси ташқарига қарар эди. Камераларнинг бундай жойлашиши назоратчиларга исталган вақтда маҳбусларни кўришга имкон берар эди. Минорадаги ойналар дарпарда билан тўсилар эди ва ичидаги одамлар маҳбусларга кўринмас эди.
Паноптикон режаси кам сонли маҳбуслар ва алоҳида шахслар камералар принсипининг тарқалишига сабаб бўлди. Аввалги меҳрибонлик уйларида кўплаб одамлар катта хонада ухлар ва ишлар эди. Қамоқхоналарнинг меъморий тузилиши бошқа ташкилот биноларини режалаштиришга бевосита таъсир ўтказади, масалан, баъзи заводлар аввал қамоқхоналарнинг лойиҳасини тузган меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган.
Ҳозирги даврда
Албатта, карсер ташкилотлари ҳозирги ташкилотларнинг бир қисмини ташкил этади. Одамлар ё ўз вақтининг бир қисминигина ташкилотда ўтказадилар ёки қисқа вақтни тўла ташкилотда, масалан, касалхона ичида ўтказадилар[3].
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Эрвинг Гоффман. Асйлумс: Эссайс он тҳе Соcиал Ситуатион оф Ментал Патиэнц анд Отҳер Инматес. Гарден Cитй, Н.Й. : Анчор Боокс, 1961.
- ↑ Мичел Фоуcаулт. Дисcиплине анд Пуниш: Тҳе Биртҳ оф тҳе Присон. Неw Ёрк: Винтаге Боокс, 1979.
- ↑ Антҳонй Гидденс. Соcиологй. Политй Пресс, 2006.