Enrico Caruso
Энрико Карузо (италянча: Энриcо Cарусо; 24-феврал 1873-йил, Неапол — 2-август 1921-йил) — италян хонандаси (тенор), белканто санъатининг йирик намояндаси, жаҳон опера ижрочилигининг атоқли вакилларидан. Ёшлигида черков хорига қатнашган. 1894—1901-йилларда Италия ва Қоҳира опера театрларида ишлаган, 1903-йилдан „Метрополитен-опера“ (Ню-Ёрк) театрининг яккахони. 1898-йилдан Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Европа мамлакатларида гастролда бўлган.
| Энриcо Cарусо | |
|---|---|
|
|
Ижроси — драматик жўшқинлиги, серзавқлиги ҳамда ўзигагина хос самимийлиги билан ажралиб туради. Ҳажмдан кенг ва кучли, ниҳоятда жозибали овоз соҳиби Карузо репертуаридан жами 80 дан оптиқ, опера партиялари ўрин олган. Шу билан бирга Карузо мумтоз черков мусиқаси асарлари, мумтоз романслар, неаполитан ва бошқа халқ қўшиқларини нозик дид билан талқин этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |