Beruniy (shahar)
Беруний (қорақалпоқча: Беруний) — Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар, Беруний тумани маркази.
Беруний қорақалпоқча: Бируний | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°41′0″Н 60°45′0″Э / 41.68333°Н 60.75000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Республика | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Туман | Беруний тумани |
| Аввалги номлари | Кат, Шаббоз |
| Аҳолиси (2018) |
66,09 минг[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Амударёнинг ўнг соҳилидаги Урганч темир йўл стансиясидан 20 км шимолий шарқда жойлашган. Иқлими кескин континентал. Январ ойининг ўртача температураси –15°C, –20°C, июл ойиники эса 38°C ни ташкил этади. Аҳолиси 66.09 минг киши (2018). Беруний қадимий Хоразмнинг пойтахти бўлиб, ўша даврларда Кат деб аталган. 1957-йили 4-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан Шаббоз (Шайх Аббос Вали) тумани деб номланиб келган. 1964-йилдан бошлаб шу ерда туғилиб ўсган олим ва мутафаккир Абу райхон Берунийнинг номи билан номланадиган бўлди. Беруний 990-йилларда шаҳарда астрономик кузатишлар олиб борган.
Шаҳар Республиканинг муҳим саноат марказларидан ҳисобланади. Шаҳарда ёғекспеллер, ғишт, асфалт, пахта тозалаш заводлари, босмахона, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари бор. 1969-йил 13-мартда Амударё сувининг тошиши натижасида шаҳардаги бир қанча бинолар жиддий зарар кўрди. Лекин, тез фурсатда шаҳар қайта тикланди. Кейинги йилларда шаҳар чегараси кенгайди, янги мавзе, кўчалар бунёд этилди. Беруний бошқа туманлар билан Қорақалпоғистон автомагистрали ва Амударёдаги Чалиш пристани орқали боғланган. Шаҳардан Нукус, Тўрткўл ва бошқа шаҳарларга самолёт ва автобуслар қатнайди. Берунийда 70 та умумий таълим мактаби, мусиқа ва спорт мактаблари, 8 та оммавий кутубхона, маданият уйи, музей, 7 та касалхона бор (2000)[2].
2005-йили 9,1 чақирим газ тармоқлари, 8,5 чақирим сув тармоқлари фойдаланиш учун топширилган. Буннан ташқари, 31 минг кв.м. бир нечта турар жойлар, шифохоналар капитал ремонтдан чиқди. Шаҳар халқи 2005-йилларга келиб тоза ичимлик суви билан, газ ва электр энергия тармоқлари билан тўлиқ таъминланган[3].
Манбалар
- ↑ Число постоянных жителей в Республике Каракалпакстан на 1 января 2018 года (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-21 санасида архивланган), Портал открытых данных Республики Узбекистан
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ К.Қунназаров. Бес қала. Теңиздиң әтирапы елим. Нөкис. 2010.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |