== ==

Кацярйна Андреэва
Кацярына Андрэева
Таваллуди 1993-йил 2-ноябр (1993-11-02) (32 ёш)
Касби журналист
Турмуш ўртоғи Иҳар Иляш
Мукофотлари Погоня медали ордени

Кацярйна Андреэва (беларусча: Кацярына Андрэева; русча: Катерина Андреева; ҳақиқий исми: Кацярйна Андреэвна Бахвалава; 1993-йил 2-ноябрда туғилган) – беларуслик журналист. Белсат ТВ телеканалида фаолият юритган. 2020-йилда Раман Бандаренка дўппослаб ўлдирилган Минскдаги „Ўзгаришлар майдони“дан ушбу воқеани жонли эфирда ёритган.

Андреэвна 2020-йил 15-ноябр куни воқеа жойида ҳибсга олинган ва икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022-йилда унга нисбатан „давлатга хиёнат“ айблови билан қўшимча саккиз йиллик қамоқ жазоси тайинланган, бу айблов Амнестй Интернатионал томонидан асоссиз деб топилган[1][2].

Ёшлик йиллари ва мартабаси

Андреэвна 1993-йил 2-ноябрда Минскда журналистлар оиласида дунёга келган. Тахминан икки ярим йил Минск давлат тилшунослик университетида таҳсил олган, кейинчалик Испанияга кўчиб ўтган. У ерда икки йил давомида инглиз тилидан дарс берган. Сўнгра уйига қайтиб, „Наша Нива“ газетасига журналист сифатида ишга кирган. 2017-йилдан эса Белсат ТВда ўз фаолиятини бошлаган[3].

Кацярйна Андреэва 2020-йилда Ихар Иляш билан биргаликда „Беларусиан Донбас“ китобини ёзган[4]. Китоб Белрус халқи ва ташкилотларининг Донбасдаги урушда Россия сепаратист кучлари томонида қандай иштирок этгани ҳақида ёзилган. Беларус режими томонидан китоб экстремистик деб топилган ва 2021-йилда суд қарори билан китоб ва ундаги барча маълумотларнинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалиши таъқиқлаб қўйилган[5].

Кацярйна биринчи марта 2017-йилда Оршада ҳибсга олинган[6]. 2020-йил 12-сентабрда эса ОМОН томонидан Минскдаги аёллар маршини жонли эфирда кўрсатгани учун ҳибсга олиниб, уч кунга қамалган[6].

Шахсий ҳаёти

Кацярйна Андреэва 2016-йилда журналист Ихар Иляш билан оила қурган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Беларус: Иммедиателй релеасе жоурналист сентенcед то эигҳт еарс он богус "стате треасон" чаргес“. Амнестй Интернатионал (2022-йил 13-июл). Қаралди: 2024-йил 28-феврал.
  2. ↑ „Беларусиан жоурналист сентенcед то море тҳан эигҳт еарс ин присон“ (эн). эуронеwс (2022-йил 13-июл).
  3. ↑ Панкавец. „Хто такая журналістка Кацярына Андрэева? Расказваюць яе муж і дзядуля“ (бе). Наша Нива (2020-йил 21-ноябр). 2021-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-март.
  4. ↑ Панкавец. „Хто такая журналістка Кацярына Андрэева? Расказваюць яе муж і дзядуля“ (бе). Наша Нива (2020-йил 21-ноябр). 2021-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-март.
  5. ↑ „В Минске судили книгу "Белорусский Донбасс". Признали экстремистской“ (ру). Белсат ТВ (2021-йил 26-март). 2021-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 Стйрcзула. „Мąż аресзтоwанеж репортерки Биэłсату: "То так болесне ниэ мóc прзйтулиć укочанеж особй"“ (пл). Белсат ТВ (2021-йил 5-феврал). 2021-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  7. ↑ Панкавец. „Хто такая журналістка Кацярына Андрэева? Расказваюць яе муж і дзядуля“ (бе). Наша Нива (2020-йил 21-ноябр). 2021-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-март.

Ҳаволалар