Miqdor (matematika)
Миқдор ёки Катталик (математикада) — асосий математик тушунча; кесма узунлиги, сирт юзи, жисм ҳажми ва массаси каби тушунчаларнинг умумлашмаси. Булар скаляр миқдорлар деб аталади. Бир хил скаляр миқдорларни ўзаро таққослаш учун ўлчов бирлиги танлаб олинади (мас, узунликни ифодаловчи миқдорлар учун метр, массани ифодаловчи миқдорлар учун грамм ва бошқалар). Миқдорлар ўлчов бирлигига нисбатан сон билан ифодаланади. Математикада миқдорнинг физик табиатига боғлиқ бўлмаган хусусиятлари олинади. Миқдорлар учун тенглик, тенгсизлик (катта, кичик), қўшиш, айириш ва бошқа муносабатлар аниқланади. Маълум йўналишдаги кесма, тезлик, куч ва бошқа тушунчалар вектор Миқдор тушунчасига олиб келади. Геометрия, механика ва бошқа соҳаларда векторлардан ҳам умумийроқ бўлган тензор, кватернион тушунчалари қўлланади. Рене Декарт математикага изчил равишда ўзгарувчи миқдор тушунчасини киритди. Бу тушунча математика тараққи-ётида, жумладан, дифференсиал ва интеграл ҳисоб яратилишида муҳим рол ўй найди (қаранг Дифференсиал ҳисоб, Интеграл ҳисоб). Миқдор баъзи ҳрлларда қиймат деб юритилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |