Natriy gidroksid
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Натрий гидроксид (ўювчи натрий, каустик сода (юнонча: кайстикос – куйдирувчи)), НаОҲ – рангсиз кристалл, гигроскопик кукун кўринишидаги модда. Суюқланиш температураси 323 °C (604 °Ф), қайнаш температураси 1403 °C (2,530 °Ф), зичлиги-2,02 г/см3. Сувда яхши эрийди, эриш вақтида иссиқлик ажратиб чиқаради. Натрий сув билан таъсирлашиб кучли ишқорни пайдо қилади. Сувсиз НаОҲ 65,8° дан юқорида кристалланади. Ҳаводаги намни тортади, шу сабабдан ёйилиб кетади ва натрий карбонатга айланади. Натрий гидроксид натрий метали ва натрий гидритни эритади.
Ош тузининг сувдаги эритмаси (намакоб)ни электролиз қилиб ҳосил қилинади. Сунъий ипак, совун ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқаришда, тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқларида ишлатилади. Кўпгина органик бирикмалар, чарм ва қоғозларни емиради. Терига тегса куйдиради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |