Kayman orollari
Кайман ороллари (инглизча: Cайман Исландс) – Кариб денгизидаги ороллар, Ғарбий Ҳиндистонда, Ямайка оролидан шимоли-ғарбда. Буюк Британия денгиз ортидаги ҳудуди. Катта Кайман, Кичик Кайман ва Кайман-Брак оролларидан иборат.
Кайман ороллари инглизча: Cайман Исландс
| |
|---|---|
| Британиянинг денгизорти ҳудуди | |
|
Шиор: "Ҳе ҳатҳ фоундед ит упон тҳе сеас" ("У оролни денгизлар устига асос солган") | |
|
Мадҳия: Год Саве тҳе Кинг Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога | |
|
| |
| Пойтахт | Жоржтаун |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Этник гуруҳлар (2022) |
• 36,5% Кўп ирқлилар • 30.2% Қора танлилар • 22.4% Оқ танлилар • 8.1% Осиёликлар • 2.8% бошқалар |
| Дин |
• 67% Христианлик • 27% Динсизлик • 2.4% Ҳиндуизм • 0.4% Ислом • 0.3% Растафари • 0.2% Яҳудийлик • 2.8% белгиланмаган |
| Этнохороним(лар) | Кайманликлар |
| Ҳукумат |
Конституциявий монархия остидаги парламентга қарам ҳудуд |
• Монарх |
Чарлес ИИИ |
| Жейн Оуэн | |
| Андре Эбенкс | |
• Вазир |
Стивен Доути |
| Суверен давлат ( | |
• Британия назорати |
1670-йил |
• ўзини ўзи бошқариши |
1959-йил 4-июл |
• Ямайкадан ажралиши |
1962-йил 6-август |
• Амалдаги конституцияси |
2009-йил 6-ноябр |
| Майдон | |
• Бутун |
259 км2 |
• Сув (%) |
1.6 |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
87,866 киши (206-ўрин) |
| • Зичлик | 275.8/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2019-йил рўйхати |
• Бутун |
$4.78 миллиард |
• Жон бошига |
$73,600 |
| ЙИМ (номинал) | 2023-йил рўйхати |
• Бутун |
$7.139 миллиард (160-ўрин) |
• Жон бошига |
$97,750 (2023) (7-ўрин) |
| ҲДИ (2013) |
0.984 верй ҳигҳ |
| Пул бирлиги | Кайман ороллари доллари (КЙД) |
| Вақт минтақаси | УТC−5:00 (ЭСТ) |
| Сана формати | кун/ой/йил |
| Автомобил ҳаракати | Чапга |
| Телефон префикси | +1 345 |
| ИСО 3166 коди | КЙ |
| Интернет домени | .кй |
|
Wеб-сайт гов.кй | |
Бошқарув шакли ва бўлиниши
1992-йили янги конституцияси қабул қилинди. Парламент демократияси ўрнатилган. Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди бўлган конституциявий монархияга асосланади. Давлат раҳбари — Қирол Чарлес ИИИ. 4 йил муддатга тайинланадиган губернатор унинг оролдаги вакили ҳисобланади. Губернатор ижроия қўмитаси раиси ҳамдир.
Қонунчилик ҳокимияти бир палатали Ассамблеядан ташкил топган. Унинг 15 аъзоси сайланади, 3 нафари Ижроия кенгаши аъзолари орасидан тайинланади.
Буюк Британия оролнинг ташқи сиёсати, мудофаа, ички хавфсизлиги, маъмурий судлари масалаларига масъул. Халқ тараққиёт партияси, Бирлашган демократик партия асосий сиёсий кучларидир.
Кайман ороллари 7 та округга бўлинади. Аҳолисининг бешдан тўрт қисми Катта Кайман оролларида яшайди. Мулатлар (40%), оқ танлилар (20%), қора танлилар (20%), имигрантлар ва бошқалар (20%) яшайди. Нуфуснинг 78 фоизи насронийликка эътиқод қилади.
Жойлашуви ва табиати
Кайман ороли Кариб денгизидаги шу номдаги оролларда жойлашган. Унинг таркибига Катта Кайман, Кичик Кайман ва Кайман-Брак киради. Ороллар орасида энг йириги Катта Кайман бўлиб, ҳудуди 197 квадрат километрга, узунлиги 35 км, кенглиги 6,5 км га тенг. Кубадан 240 км жануброқда, Флорида штатидан 730 км жанубда, Ямайкадан 267 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Оролнинг энг баланд нуқтаси — 16 метр. Оролнинг катта қисмини Норт-Саунд (56 км²) денгиздан ажралиб чиққан кўли ташкил қилади. Кайман-Брак ороли 38 квадрат километр. Кенглиги 2 км ва узунлиги 19 км. Энг баланд нуқтаси — 42 метрга тенг. Кичик Кайман ҳудуди 28,5 квадрат километр.
Оролларда дарё йўқ. Қирғоқ бўйлари рифлар билан қопланган. Айрим жойларида мангр ўсимликлари ўсади. Иқлими — тропик, пассатли.
Атрофидаги сувларда тошбақалар, қисқичбақасимонлар ва молюскалар ниҳоятда кўп. Ороллар Кайман сув ости тоғ тизмаларига туташиб кетади. Кайман нови Кайманни Ямайка билан ажратиб туради ва Кариб денгизининг энг чуқур жойидир (максимал чуқурлиги — 7686 метр). Сейсмик фаол нуқтада жойлашган.
Какос палмаси, манго, авокадо ва нон дарахти ўсади. Анча асрлар муқаддам бу ерда тимсоҳлар оиласига мансуб ва узунлиги 5 метрга етувчи кайманлар жуда кўп яшаган. Аммо ҳозир улар қирилиб кетган.
Тарихи
Кайман-Брак ва Кичик Кайман оролларини 1503-йил 10-май Христофор Колумб ўзининг тўртинчи экспедицияси вақтида очган, шу вақтгача бу ерда одам яшамас эди. 1586-йили оролга англиялик Френсис Дрейк келиб тушди. Кемалар бу ердан озиқ-овқат, асосан, “тирик консерва” — тошбақаларни жамғариш мақсадида фойдаланар эди.
1670-йилдаги Мадрид келишувига кўра, Кайман ороллари устидан назорат расмий равишда Британияга берилди. У ўзининг Ямайкадаги губернатор орқали оролни бошқарди. Катта Кайманда 1730-йилларда, Кайман-Брак ва Кичик Кайманда 1833-йилдан доимий манзилгоҳлар вужудга келди.
1794-йил 8-февралда Катта Кайман яқинида Ямайкадан Англияга кетаётган 10 та кема, жумладан, “Конверт” ҳарбий кемаси ағдарилди. Аҳолининг ёрдами билан йўловчиларнинг деярли барчаси қутқариб қолинди. Кўрсатилган кўмак учун Британия қироли Георг ИИИ орол аҳолисини солиқлар ва ҳарбий мажбуриятдан озод қилган.
1831-йили илк қонунчилик ассамблеяси сайланди. 1835-йили қуллик бекор қилинди. 1750—1898-йилларда Кайман оролларининг раҳбари Ямайка губернатори бўлди. 1898-йилдан бу ерга коммисар тайинланди.
1959-йили Ғарбий Ҳиндистон федерацияси ташкил этилгач, Ямайка губернатори Кайманнинг ҳам губернатори ҳисобланса-да, у қарамликдан деярли қутулди. Ямайка 1962-йили мустақилликка эришганида Кайман аҳолиси Британия ихтиёрида қолишни истади. Расмий Лондон бу ерга маъмурий бошқарувчи тайинланади. 1972-йилга қадар Ямайка билан ягона пул, ягона черков сақланиб қолди. Аҳолининг 50 фоизи келиб чиқиши ямайкаликлар эди. 1992-йилда Бош котиб лавозими жорий қилинди.
Иқтисодиёти
Аҳолисининг асосий машғулоти сайёҳларга хизмат кўрсатишдир. У ялпи ички маҳсулотнинг 70 фоизини, валюта тушумларининг 75 фоизини беради.
Орол офшор молия маркази сифатида донг қозонган. Бу ерда 100 мингдан ортиқ компания рўйхатдан ўтган. Уларнинг 500 таси банклар, 800 таси суғурта жамиятлари, 5 мингги пай жамғармаларидир.
Барча озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари четдан олиб келмоқда. Тошбақа гўшти ва унинг қопқоғи, лангуст, акула териси экспорт қилинади.
Кариб Ҳамжамияти ассоциалашган аъзоси (2002).
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил