Кайхусрав И (Андоза:Ланг-трк-х-олданат ёки Ғиёсиддин Кайхусрав ибн Килиж Арслон; форсча: غياث‌الدين كيخسرو بن قلج ارسلان‎‎) Килиж Арслан ИИнинг ўн биринчи ва кенжа ўғли бўлиб, Рум салжуқий султони эди. 1192-йилда отасининг ўрнига тахтга чиққан. Бироқ, султонлик устидан назорат учун ака-укалари билан курашишга мажбур бўлган ва 1196-йилда акаси Сулаймонга ютқазган[1]. 1192—1196 ва 1205—1211-йилларда ҳукмронлик қилган.

Кайхусрав И

Ғиёсиддин Кайхусрав И ибн Қилич Арслон. Иккинчи ҳукмронлиги. Ҳижрий 601—608-йиллар (милодий 1204—1211-йиллар)
Рум султони
Салтанат 1192—1196
Ўтмишдоши Килиж Арслон ИИ
Давомчиси Сулаймон ИИ (Рум)
Салтанат 1205—1211
Ўтмишдоши Килиж Арслон ИИИ
Давомчиси Кайковус И
Туғилиши 1169
Куюcак, Рум султонлиги
Вафоти 1211 (ёши 41–42)
Куюcак, Рум султонлиги
Турмуш ўртоғи Мануэл Маурозомеснинг қизи Давлат Розия Хотун
Бардулия Хотун
Фарзандлари Кайковус И
Қайқубод И
Музаффариддин Нумон
Тўлиқ номи
Ғиёсиддин Кайхусрав ибн Қилиж Арслон
Сулола Салжуқий
Отаси Килиж Арслон ИИ
Онаси Уммуҳан Хотун
Дини Ислом (Сунний ҳанафий)

Исми

„Кайхусрав“ номи афсонавий Шоҳнома қаҳрамони Кайхусрав исмидан келиб чиққан[2].

Келиб чиқиши

Кайхусравнинг туғилган санаси номаълум[3]. Килиж Арслоннинг (ҳ. 1156–1192) ўн биринчи ва энг кенжа ўғли бўлган. Онаси Византиядан келиб чиққан[4]. Кайхусрав яхши таълим олган, ўз она тили турк тилидан ташқари, форс, араб ва юнон тилларини ҳам ўрганган[3].

Турмуши

Кайхусрав Мануэл Маурозомеснинг қизига уйланган[5]. Мануэл Маурозомес Кайхусравнинг вассали сифатида Чонаэ ва Лаодиcеа қал’аларини бошқарган[6].

Ҳукмронлик

1192/93-йилда Кайхусрав Византия зодагони Тҳеодоре Мангапҳасни, Мангапҳаснга нисбатан бўладиган муносабат кафолатлангач, император Исаакка қайтариб берган[7]. Акаси Рукниддин Сулаймоншоҳ Кўния томон тезкор юриш бошлаганида, Кайхусраw 1196-йилда Константинополга қочган[8]. 1197—1203-йилларда Константинополда яшаган ва эҳтимол ҳатто чўқинтирилган бўлиши мумкин[9]. Кайхусравнинг ўзи ёзган маснавий асарида ўша даврдаги тақдирини илоҳий омадидан (фарр) айрилгач, сургунда юришга мажбур бўлган афсонавий эроний қаҳрамон Жам (Жамшид) тақдири билан қиёслайди[10].

Сулаймон вафотидан ва Килиж Арслоннинг султонлик тахтига чиқишидан сўнг, Кайхусрав Кўнияга куч билан кириб борган, Килижни ҳокимиятдан четлатган ва иккинчи бор тахтга ўтирган[11].

Кайхусраw 1207-йилда Анталияни Никея империяси гарнизонидан тортиб олиб, Рум салжуқий султонлигига Ўрта ер денгизига чиқиш имконини берувчи портни олиб берган[12]. Айнан шу йили Кайхусрав Анталияда масжид қурдирган[13].

Кайхусраw 1211-йилда Меандр дарёси бўйидаги Антиохия жанги ҳалок бўлган[14]. Унинг Мануэл Маурозомеснинг қизидан туғилган ўғли Кайқубод И 1220—1237-йилларда султонликни бошқарган. Набираси эса Кайхусрав ИИ бўлиб, 1237—1246-йилларда ҳукмронлик қилган[15]. Кайхусравнинг жасади Кўнияга олиб келинган ва у ерда ўз сулоласининг аждодлар мақбарасига дафн этилган[16].

Шахсияти

Анталияда жойлашган Кайхусравнинг замонавий ҳайкали. Муаллиф Мерет Öвезов

Рустам Шукуровга кўра, Кайхусрав И „иккиёқлама насроний ва мусулмон шахсиятга эга бўлган. Бу шахсият эса туркий/форсий ва юнон этник мансублигининг иккиёқламалиги билан янада мураккаблашган“[17].

Маданият

Кайхусрав форс тилида шеърлар ёзган[3]. Муҳаммад ибн Али Равандий (1207-йилдан кейин вафот этган) Салжуқийлар империяси тарихига бағишланган Раҳат ас-судур ва-аят ас-сурур номли тарихий асарини Кайхусравга бағишлаган[3][18].

Манбалар

  1. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2015, с. 29.
  2. ↑ Дуранд-Гуéдй 2013, с. 191.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Öзгüденли 2017.
  4. ↑ Тҳе Селжукс оф Анатолиа: Cоурт анд Соcиэтй ин тҳе Медиэвал Миддле Эаст. (2012). Сторбританниэн: Блоомсбурй Публишинг.
  5. ↑ Бранд 1989, с. 18.
  6. ↑ Треадголд 1997, с. 714.
  7. ↑ Беиҳаммер 2011, с. 605.
  8. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2015, с. 78.
  9. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2015, с. 128.
  10. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2013, с. 176.
  11. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2015, сс. 178–179.
  12. ↑ Де Ниcола, Йıлдıз & Пеаcоcк 2015, с. 121.
  13. ↑ Cране 1993, с. 6.
  14. ↑ Ван Тричт 2011, с. 375.
  15. ↑ Босwортҳ 1996, с. 213.
  16. ↑ Дуранд-Гуéдй 2013, с. 199.
  17. ↑ Пеаcоcк & Йилдиз 2013, с. 133.
  18. ↑ Cаҳен 1997, с. 816.

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Килиж Арслон ИИ
Рум султони
1192—1196
Вориси:
Сулаймон ИИ
Ўтмишдоши:
Килиж Арслон ИИИ
Рум султони
1205—1211
Вориси:
Кайковус И