Kesson
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кессон (франс. cаиссон — яшик) — О (қурилишда) — сув остида ёки серсув грунтда сувдан холи иш жойи (камера) ҳосил қилишга имкон берадиган тўсувчи қурилма; бунда сув қисилган ҳаво ёрдамида қисиб чиқарилади. К. юқорида қурилиб, кейин сув остига ўз оғирлиги билан туширилади. Тупроқ қазилган сари К. пастроқ тушаверади. Гидротехника иншоотлари, кўприклар, туннеллар, чуқур пойдеворлар ва б. қуришда қўлланади; 2) ( м е ъ м о р л и к д а ) — тўртбурчак (баъзан кўпбурчак) ли ички гумбаз ва равоқ ости ёки шифтнинг чуқур жойи. К. гумбаз шифтга асос қилиб олинади ва безак вазифасини бажаради, шунингдек, хона акустикасини яхшилашда муҳим рол ўйнайди; 3) (кемаларни таъмирлашда) — кеманинг сув остидаги қисмини кўздан кечириш ёки таъмирлаш учун вақтинчалик сувдан қуритадиган қурилма. Кеманинг қуритиладиган жойи шаклига мос келадиган қилиб металл ёки ёғочдан ишланади. К. ичидан сув сўриб олингандан сўнг у атрофдаги сувнинг босими таъсирида кема корпусига зич ёпишади. К. кемани докларга киритишдан холи қилиш имконини беради; 4) (авиацияда) — самолёт канотига таъсир этувчи ва буровчи кучларни ўзига қабул қиладиган ичи ҳаволи қутичасимон лонжерон; 5) (металлурги я д а) — ичида совитувчи сув сиркулясияланадиган пўлат қутича. Шахта печларининг деворлари ана шу К.лардан териб хреил қилинади. Булардан ташкари, К.дан мартен печларининг газ каналларини совитишда ҳам фойдаланилади; 6) (қуймачиликда) — қуйма қолиплари деворларини мустаҳкамлаш ва ўнга сизот сувлари сизиб ўтишининг олдини олиш учун ишлатиладиган ғишт ёки бетондан ишланган қурилма (яшик). Чуқур ўраларда қуйма қолиплар тайёрлашда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |