Кейп-ёрк — Австралиянинг шимоли-шарқий қисмидаги ярим орол. Маржон денгизи билан Карпентария қўлтиғи оралиғида. Узунлиги 600 км дан зиёд. Майдони 300 минг км2. Ғарбий қисми пасттекислик, шарқи ясситоғлик (бал. 555 м гача). Иқлими субекваториал. Эвкалипт ўрмонлари, ғарбий соҳилларида мангра ўрмонлари, шарқида доим яшил сернам тропик ўрмонлар бор. Бокситнинг катта конлари топилган, олтин, қўрғошин қазиб олинади. Миллий парклар бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил