Kichik Osiyo yarim oroli
Кичик Осиё ярим ороли — Осиёнинг ғарбий қисмидаги ярим орол. Қора, Мармар, Эгей ва Ўрта денгизлар ҳамда уларни бирлаштириб турган бўғозлар билан чегараланган. Майдони 506 минг км². Ўз. 1000 км дан кўпроқ, кенглиги 400-600 км. Ярим оролнинг денгиз бўйидаги камбар пасттекисликдан ташқари ҳамма қисми тоғлик. Шим. ва жанубий қирғоқлари текис, ғарбий қирғоғи нотекис, орол кўп. Ярим оролнинг катта қисми Кичик Осиё тоғлигидан иборат. Кичик Осиё ярим оролининг марказий қисмида чала чўл ландшафтли Анадолу ясситоғлиги жойлашган. Энг баланд жойи — сўнган Эржиёс вулкани (3916 м). Ярим оролнинг шимолий ва ғарбий қисмида зилзилалар бўлиб туради. Карст релеф шакллари кенг тарқалган. Иқлими субтропик ўрта денгиз иқлими, шарққа томон қурғоқлашиб боради. Йиллик ёғин чекка қисмидаги тоғларда 1000-3000 мм, ички раёнларда 200-500 мм. Дарёлари камсув, қишда тўлиброқ оқади. Оқмас кўл ва шўрхок кўп. Чала чўл ва дашт ўсимликлари ўсади, ўрмонлар учрайди. К.Кичик Осиё ярим оролида Туркия ҳудудининг катта қисми жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |