Yelka
Елка, кифт — қўлнинг бошланиш қисми; унинг асосини елка скелети ташкил этади. У ташқи томондан қўлнинг эркин (осилиб турган) қисмига ўца, ички томондан умуртқа поғонасига тақалади. Елка камари суяклари (курак суягининг елка ўсиғи билан ўмров суяги) бойламлар билан ўзаро бирлашиб мускуллар, тери ости ёғ қавати, тери билан қопланган. Е. мускуллари олдиндаги — бо'қувчи ва орқадаги ёзувчи мускуллардан тузилган. Е. қўлтиқ ва елка артериясидан қон олади. Терисига елка чигалидан, бо'қувчи мускулларга мускул-тери нервидан, ёзувчи мускулларга билак нервидан толалар келади. Елканинг шаклланиши, кенг ёки тор бо'лиши уни қоплаб турган делтасимон мускул қолатига бог'лиқ. Жисмоний меҳнат, спорт билан шуг'улланган одамларда кифт ривожланган, кенг , забардаст бўлади. Аёллар елкаси бир оз нозикроқ тузилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |