Kimyoviy formulalar
Кимёвий формула — моддаларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан таркиби ва тузилишини кимёвий белгилар, шунингдек, сонлар, ҳарфлар ва бошқа билан берилган ифодаси. Кимёвий формулалар модда қандай элементлардан ташкил топганлиги, бу элементлар ўзаро қандай нисбатда бирикканлигини ҳамда модданинг тузилишини кўрсатади. Масалан, сувнинг формуласи Ҳ2О унинг таркиби водород (Ҳ) ва кислород (О) дан иборат эканлигини, бу элементлар 2:1 нисбатда бирикканлигини; натрий сулфат На2СО4 эса унинг молекуласи натрий (На), олтингугурт (С) ва кислород (О)дан ташкил топганлигини, бу элементлар 2:1:4 нисбатда бирикканлигини; алуминий сулфид А12С3 эса 2 атом алуминий (А1) га 3 атом олтингугурт (С) тўғри келишини кўрсатади (яна қаранг Кимёвий белгилар).
Кимёвий формулалар уч хил бўлади: эмпирик, рационал ва структура формулалар. Эмпирик формулалар модда молекуласидаги атомларнинг умумий сонини кўрсатади. Мас, сулфат кислота Ҳ2СО4, этан С2Н6, этил спирти С2Н6О ва ҳоказо Рационал формулаларда маълум синфга кирувчи атомлар гуруҳи ажратиб кўрсатилади. Масалан, этан СН3СН3 ёки СН3— СН3, этил спирти С2Н5ОН ёки С2Н5— ОН ва ҳоказо Структура формулалар эса модданинг таркибини, молекуладаги атомларнинг жойлашиш тартибини ҳамда ушбу атомлар орасидаги кимёвий боғларнинг қандай тақсимланганлигини кўрсатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |