Kimyoviy qurollar
| Оммавий қирғин қуроллари |
|---|
| Турлари |
| Давлатлар миқёсида |
|
| Тарқалиши бўйича |
|
| Шартномалар |
Кимёвий қурол — бу ракеталар, миналар, авиацион бомбалар ёрдамида ишлатиладиган заҳарловчи восита ҳисобланади. Ядровий ва биологик қуроллар билан бир қаторда оммавий қирғин қуролларига киради. Шунингдек ёндирувчи аралашмаларни ҳам кимёвий қуролларга боғлашади.
Шунингдек, кимёвий қуроллар оммавий қирғин қуроллари турларидан бири. Шикастлаш таъсири кимёвий заҳарловчи моддалар (ЗМ) нинг заҳарлаш хоссаларига асосланган. Асосий таркибий қисмлари — жанговар кимёвий моддалар (зарин, Й-газлар ва бошқалар) ҳамда уларни қўллаш воситалари — рақсталарнинг ЗМ тўлдирилган жанговар қисмлари, артиллерия снарядлари, миналар, авиация бомбалари, кассеталар, фугаслар, гранаталар ва бошқалар. Улар авиация, турли мосламалар, пуркагич ва аэрозол генераторлар ёрдамида ҳам тарқалиши мумкин. Шикастловчи таъсири қанча вақт сақланишига қараб, Кимёвий қуроллар турғун (бир неча соат, сутка, ҳафта, ойлаб сақланадиган) ва нотурғун (бир неча минут сақланадиган) турларга бўлинади. Кимёвий қуроллар, асосан, душманнинг жонли кучлари (қўшин)га қарши ишлатиш учун мўлжалланади, лекин тинч аҳолига, ҳайвонот дунёсига ҳам хавф туғдиради, атроф-муҳитни заҳарлайди, экинзорларни нобуд қилади[1].

Кимёвий қурол турлари
Кимёвий қуроллар қуйидаги хусусиятларига кўра фарқланади:
- заҳарловчи модданинг одам физиологиясига таъсири;
- тактик мақсади;
- таъсир қилиш тезлиги;
- заҳарлловчи таъсирнинг давомийлиги;
Заҳрловчи моддаларнинг таъсир тури ҳам кенг:
- ҳалок қилувчи — душман ҳарбий кучларида максимал сондаги йўқотишлар келтириб чиқаришга йўналтирилади. Бунда асосан марказий нерв тизимнини ишдан чиқарувчи Зарин, Зоман, Табун ва В-Газ кабилар ишлатилади.
- Тери қаватлари ва кўзга кучли токсик таъсир қилувчи кимёвий қуроллар эса, терида чуқур цитологик ўзгаришлар (йиринглар, яралар, ўсмалар) келтириб чиқариш ва кўриш қобилиятидан мосуво қилишга қаратилади. Бундай кимёвий қуролларга Иприт, Люзит газлари мисол бўла олади.
- Умумий заҳарловчи моддаларга асосланган кимёввий қуролларда эса, уларнинг организмга таъсир кўрсата бошлаши натижасида, қонда кислород миқдори кескин камайиб кетади. Бундай моддаларга синил кислотаси ва хлорциан киради.
- Бўгувчи кимёвий қуроллар биринчи навбатда юқори нафас йўллари ва ўпкани заҳарлайди. — Фосген ва дифосген шундай хусусиятга эга.
Шунингдек, яна психокимёвий қуроллар ҳам мавжуд бўлиб, улар, одамни ўлимга олиб келмай, балки, вақтинчалик психик ўзгаришлар, масалан беҳушлик, уйқучанлик, эшитиш қобилиятининг йўқолиши, васваса, вақтинчалик кўриш қобилиятининг йўқолиши каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Бундай кимёвий қуроллардан кўпинча ғарб мамлакатлари полицияси ички тартибсизликларни тинчитишда фойдаланади. Бундай моддалар туркумига хинуклид 3-бензилат (БЗ) ва лизергин кислотаси диэтиламиди киради.
Кимёвий қуролни қўллаш тарихи
Кимёвий қуроллар немис армияси томонидан 1915-йилда Икри (Белгия)даги жангда қўлланган. Кейинчалик бошқа армиялар ҳам қўллай бошлади. Кимёвий қуроллар Женева баённомаси (1925) билан тақиқланган. Бироқ баъзи тажовузкор мамлакатлар бу баённомани бир неча бор бузишган (масалан: АҚСҲ Корея ва Ветнамда, Исроил Ливанда Кимёвий қуролларни қўллаган).
Қрим урушида (1854-йил) Севастопол қамали вақтида инглиз ҳарбийлари махсус қўланса моддалар — одорантлардан фойдаланишган (сассиқ қўзан эффекти). Ветнам урушида эса АҚСҲ армияси дефолиант моддаларни қўллаган. Бунда Ветнам озодлик армияси яширинган қалин чангалзорлардаги баргларни тўкиш мақсади бўлган бўлса эҳтимол.
И жаҳон урушида кимёвий қуроллар қўллаш бошланганида, улар жанг нуқтаи назаридан кам самарали бўлиб чиқди. Кимёвий қуролнинг таъсир самараси кўп жиҳатдан об ҳавога — шамолмимг йўналиши ва кучига боғлиқ эди. Қўлловчи тарафнинг ўзи ҳам ўз кимёвий қуролидан жиддий талофотлар кўрарди ва анъанавий артиллериядан кам фойда келтирарди. Кейинги урушларда эса И жаҳон урушидагидек катта миқиёсда кимёвий қуроллар қўлланилмаган бўлса-да барибир алоҳида ҳолатларда улардан фойдаланиш кузатилган.

Масалан:
- 1920 −1926-йиллардаги Риф урушида Испания ва Франсия томонидан;
- 1935-1936-йиллардаги иккинчи Италия-Эфиопия урушида италянлар томонидан;
- 1937-1945-йилларда иккинчи Япон-Хитой урушида Япония;
- 1938-йил, Хасан кўлидаги СССР ва Япония можаросида Собиқ иттифоқ томонидан;
- 1941-1945-йиллар ИИ жаҳон урушида фашистлар томонидан (Аджимушкай тош ёмғири);
- Тонкин жанжалида (Ветнам уруши) 1957-1975, ҳар иккала тараф;
- Яман фуқаролар урушида, 1962-1970-йиллар Миср армияси;
- 1980-1988-йиллардаги Эрон — Ироқ урушида ҳар иккала тараф;
- 2003-йил Ироқ урушида қўзғолончилар томомидан килмёвий қуроллар қўлланган.
- 2013-йил Сурияда авж олган ички қуролли можаро сабаб, ҳукумат кучлари ва қуролланган жангарилар ортасидаги ҳарбий тўқнашувларда, тарафларнинг қайси бири қўллагани номаълум бўлса-да, жангларда кимёвий қурол — Зарин газидан фойдаланилган.
- Бундан ташқари 1995-йили Токио метросида „Аум Сенрикё“ террорчи гуруҳи Зарин гази билан қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширган. ИИ жаҳон урушида, фашистлар, босиб олинган ҳудуд аҳолисини ва ҳарбий асирларни конслагерларда оммавий қирғин қилиш учун Циклон-Б номли кимёвий қуролдан фойдаланишган.
Кимёвий қуролдан фойдаланишни таъқиқлаш
Кимёвий қуролдан фойдаланишни бекор қилишга, бир неча халқаро келишувларга орқали уриниб кўрилган.
Улардан дастлабкиси 1889-йилги Гаага конвенсияси бўлиб, унинг 23-моддасида „Қўлланишнинг ягона мақсади фақат тирик душманни ўлдириш бўлган ҳарбий аслаҳаларни таъқиқлаш“га халқаро миқиёсда келишилган. Кейинчалик, И жаҳон урушидаги аянчли асоратларни инобатга олган ҳолатда, 1925-йилда Кимёвий қуроллардан фойдаланишни таъқиқловчи Женева конвенсияси қабул қилинди. 1993-йилга келиб эса, Кимёвий қуролни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва амалда қўллашни таъқиқлаш ҳамда, мавжуд кимёвий қуролларни йўқ қилиш мақсадида яна бир махсус халқаро конвенсия қабул қилинди.
Париж конвенсияси (1993)га мувофиқ, Кимёвий қуроллар заҳиралари бутунлай йўқотилиши лозим. Улар инсон саломатлиги ва табиат учун ўта хавфли бўлганлигидан уларнинг заҳираларини йўқотиш ишлари махсус объектларда амалга оширилади. 1993-йил маълумотларига кўра, Кимёвий қуроллар заҳиралари Россия (собиқ Иттифоқ) да 40 минг тоннани, АҚСҲ да 29 минг тонани ташкил этган. Иккинчи жаҳон урушида немислардан қолган (трофей) Кимёвий қуроллар заҳираси (тахминан 300 минг тонна) денгизга чўктириб юборилган[2].
Кимёвий қуроллар бугунги кунда
Ҳозирда жаҳон бўйича барча ҳудудларда кимёвий оммавий қирғин қуроллари махсус халқаро резолюциялар билан таъқиқланган. Уруш ҳаракатларида ҳар қандай турдаги кимёвий қуролдан фойдаланиш 1993-йилдаги халқаро келишувга кўра қатъий тўхтатилган. Бироқ, шунга қарамай, сўнгги вақтларда таъқиқланган кимёвий қуролларнинг жанг ҳаракатларида қўлланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар гъарб ОАВлари бошчилигида, тобора кўп тарқатилмоқда. Хусусан, 2011-йилда бошланган „Араб баҳори“ инқилобий тўлқини таъсирида, Сурия мамлакатида авж олган ички қуролли можаро жаҳон афкор оммасининг диққат эътиборида бўлиб турибди. Ҳукумат кучлари ва қуроллнган жангарилар ортасида муттасил давом этаётган ҳарбий тўқнашувларда, тарафларнинг қайси бири қўллагани номаълум бўлса-да, жангларда кимёвий қурол — Зарин газидан фойдаланилган.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Кимёвий қуроллар ҳақида...
Яна қаранг
- ҳттп://www.стопуса.бе/сcрипц/техте.пҳп?сеcтион=CЛ&лангуэ3&ид=24471 (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-27 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-27 санасида архивланган)
- ҳттп://www.монде-солидаире.орг/спип/артиcле.пҳп3?ид_артиcле=2295 (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-05-27 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-05-27 санасида архивланган)
- Ҳарбий заҳарловчи моддалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |