Сир Кеир Родней Стармер (1962-йил 2-сентябр, Саутварк) – британиялик ҳуқуқшунос ва сиёсатчи, Лейбористлар партияси раҳбари. 2024-йилги парламент сайловларидан сўнг у Буюк Британия бош вазири этиб сайланган[1].

Кеир Стармер

Расмий портрет, 2024
 80-Бирлашган Қироллик Бош вазири
 
Мансаб даври
5-июл 2024-йил – ҳозиргача
Монарх Чарлес ИИИ
Ўтмишдоши Риши Сунак
 Лейбористлар партияси етакчиси
 
Мансаб даври
4-апрел 2020-йил – ҳозиргача
Монарх Чарлес ИИИ
Ўтмишдоши Жереми Корбин

Таржимаси ҳоли

Болалиги

Кир 1962-йил 2-сентябрда Лондонда чилангарлик асбобларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Родни Стармер ва Жозефина Стармерлар оиласида туғилган. Кир Стармернинг катта опаси Анна (1961-йил июн ойида туғилган) ҳамда эгизак ука-синглиси Николай ва Кетрин (1964-йил март ойида туғилган) бор. Кир туғилгандан кўп ўтмай, оила Октед шаҳрига (Суррей графлиги) кўчиб ўтади. 1974-йилда Кир Раигит саводхонлик мактабига ўқишга киради. Ушбу мактаб 1976-йилда хусусий мактабга айлантирилади. Кир мусиқани ўрганиш учун Гуилдҳолл мусиқа мактабига ўқишга кирган, най чалишни етарли даражада ўзлаштирган.

Манбалар